Катта хонадон 1. Салом Муҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Катта хонадон 1 - Салом Муҳаммад

Скачать книгу

азобига айлангандир балки. Бир ерда ўтиролмийман: уйда юринаман; тикиш ўйлаб чиқараман; ойнадан бошимни чиқариб, шарпаларга, овозларга қулоқ тутаман. Наинки, унинг товуши эшитилса, дарвоза калидининг буралиши қулоғимга чалинса? Учинчи соат ҳам шошилиб ўтиб боряпти. Лекин… Нима қилсам экан? Ўзи хоҳламайгина кетди. Балки унча яқин жўралари эмасдир. Қайнанамга айтсамми? Уларни қўрқитиб юбормийманми? Бунга Босит қандай қарайди? Хуллас, таваккал қилиб, кутишга мажбур бўлдим.

      Ниҳоят, дарвоза очилди. У ким биландир мастона овозда, кулганча хайрлашди. Довдираганча ичкари кирди. Титраб турибман. Тўғри, мастларни кўп кўр-ганман. Улар ҳар хил бўларкан. Ичкилик одамларни ҳар хил кўйга соларкан. Бироқ сен билан доимо бирга яшайдиган, энг яқининг ҳисобланмиш киши бу лаънати “юк”ни қандай кўтараркин: мулойимлашадими, қутирадими – қизиғи шунда. Хусусан, бадбўй ҳид чиқарадиган кимса билан бир тўшакда ётишни кўнглимга ҳеч ҳам сиғдиролмийман. Бу жиҳати қандай бўларкин? Бунақа ҳолатлар тез-тез юз берармикан ёки унга таъсир этиш қўлимдан келармикан?

      – Ҳилола, жоним, – у эшикдан кириши билан бўйнимдан қучоқлаб олди, – кечир, ҳи-ҳи, шунақа бўлиб қолди, ҳи-ҳи, улфатлар…

      – Кўп ичибсизми, Босит?.. – дедим қўрқа-пуса. – Аҳволизга қаранг.

      – Аҳ-аҳволим ях-яхши… Сени соғиндим… – у яна мени қучиб, ўпишга уринди, қўланса ҳиддан нафасим қайтиб, ўхчиб юбордим. Ундан қочишга уриниб:

      – Қатиқ ичасизми? – деб сўрадим. – Қатиқ фойда қилади дейдилар.

      – Қа-қатиқ… Йўқ, керрак эмас, ўззинг керрак, – дея у мени тўшак сари тортди. Қўллари темирдай бақувват, чангалидан чиқиб бўлмайдигандай кўринарди. Уни шундай ҳолатда биринчи марта кўришим. – Сени ях-яхши кўрраман, Ҳилол…

      – Хўп, – дедим ноилож. – Фақат бугун эмас, эртага гаплашайлик, майлими?

      – Бугун-чи? – тўшакка ўтирганча ишшайди у. Мен кийимларини ечишга ёрдамлаша бошладим. – Бу- бугун… ҳи-ҳи…

      – Бугун дамизни олинг… ана, ичимда болангиз безовталанаяпти.

      – А? Боламиз… ҳи-ҳи… боламиз бўлади, боламиз… боламиз… – у бошини ёстиққа қўйди, шу сўзларни яна тамшаниб, бир неча бор айтдию ухлаб қолди. Кўнглим таскин топган эса-да, мижжа қоқолмадим: каравот ёнида, пастда мук тушиб, гиламда ғужанак бўлиб ётдим. Тагимга кўрпача ҳам тўшамадим, ёстиқ ҳам олма-дим. Тез-тез унга қараб қўяман. Хаёлимда бирор нима бўлиб қоладигандай туюлади. Ундан тарқалаётган исга эса чидашим қийиндай. Шавқи акам кўп ичган вақтларида шунақа ҳидлар ғашимга теккан. Аммо буники бошқачароққа ўхшайди. Қанақалигини тушунтиролмийман. Буни кейинроқ билиб қолдиму жонимга ўт кетди. Унгача эса…

      Қизиқ, сал кечроқ бўлса-да, у эрталаб хушнуд кайфиятда уйқудан турди. Кўп ичган одамларга ўхшаб, ланж, афти эзгин, синиқ ҳолатда кўринмади. Ўзини қувноқ тутишга уринди. Ҳатто қилғилиғидан уялиб:

      – Ножўя бирор гап айтмадимми? – деди қизаринқираб.

      Индамадим, аразлаган каби четга қарадим.

      – Сизни хафа

Скачать книгу