Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 38
Жобсга Марккула дарров ёқиб қолди. “У чўрткесар эди. Intel’да у маркетинг раҳбари лавозимига тайинланмади, шунинг учун, ўйлашимча, у кўпроқ нарсага қодирлигини исботлашни хоҳлаётганди”. Бундан ташқари, Марккуланинг тартиблилиги Жобсни ўзига жалб қилди. “Шуниси аниқ эди: агар кимнидир алдаш имконияти пайдо бўлса, у бундан фойдаланиб қолмайди. Унинг ахлоқий принциплари бор эди”. Вознякда ҳам уларнинг янги таниши яхши таассурот қолдирди. “Ажойиб йигит, – дейди у. – Ва қувонарлиси, унга бизнинг компьютер ёқди!”.
Марккула Жобсга бирга бизнес-режа тузишни таклиф қилди. “Агар ҳаммаси ўнгидан келса, мен пул қўшаман, – деб ваъда берди у. – Агар ўнгидан келмаса, демак, бир неча ҳафта бепул ишлаб бераман”. Энди Жобс кечалари Марккуланинг уйига борарди, улар режа тузарди ва туни бўйи суҳбат қурарди. “Биз келажак ҳақида, масалан, нечта оила компьютер сотиб олиши ҳақида гаплашардик; баъзида тонгги тўртгача гаплашиб ўтирардик”, – деб айтиб берди Жобс. Бизнес-режанинг катта қисмини Марккула ёзишига тўғри келди. “Стив ҳар доим кейинги сафар ўз қисмини албатта олиб келишини ваъда қиларди, лекин доим улгурмасди ва охир-оқибат ҳаммасини ўзим ёздим”.
Марккуланинг режаси шуниси билан эътиборли эдики, у электроника ҳаваскорларининг тор доирасигагина мўлжалланмаганди. “Майк компьютерларни оддий истеъмолчига сотиш ҳақида ўйларди”, – хотирлайди Возняк. Марккула хаёлий орзуларни тасвирларди. “Икки йилдан кейин биз энг зўр Fortune компанияларининг 500 талигига кирамиз. Саноатнинг янги тармоғини яратамиз. Бунақаси ўн йилда бир марта бўлади”, – дерди у. Apple Fortune 500’га кириши учун етти йил керак бўлди, лекин, энг асосийси, Марккуланинг тахминлари рўёбга чиқди.
Марккула икки дўстга Apple акцияларининг учдан бир қисми эвазига 250 минг долларгача кредит таклиф қилди. Шу тариқа компания корпорацияга айланди, Марккула, Жобс ва Вознякнинг ҳар бирига акцияларнинг 26 фоизидан тўғри келди. Қолган акцияларни потенциал инвесторларни жалб қилиш учун қолдиришга қарор қилишди. Бўлажак ҳамкорлар Марккула бассейни ёнидаги уйчада тўпланишар ва битим тузишарди. “Майк ўзининг 250 мингини қайтара олишига унчалик ишонмагандим ва у шундай сумма билан таваккал қилишга тайёрлиги мени лол қолдирганди”, – деб эслайди Жобс.
Энди Вознякни бутунлай Apple’га ўтиб ишлашга кўндириш лозим эди. “Бу билан HP’дан бўш вақтимда шуғуллансам бўлмайдими? Нима бўлса ҳам HP’даги иш доимий даромад келтириб туради”, – деб тушунмай ҳайрон бўлди Воз. Марккула бунақаси кетмаслигини айтди ва унга ўйлаб кўришга бир неча кун берди. “Мен раҳбарлик қилиш, ходимларни