Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 36
Тўлиқ комплектланган Apple II катта харажатларни талаб қиларди ва икки дўст бирор-бир йирик компаниянинг ҳуқуқларини сотишга қарор қилди. Жобс Элкорннинг олдига борди ва у Atari раҳбарияти учун тақдимот ҳақида гаплашиб кўришини илтимос қилди. Эл Жо Кинан исмли президент билан учрашув тайинлади. У Элкорн ва Бушнеллдан анча консервативроқ эди. “Жобс унинг янги маҳсулотини реклама қилиш учун келди, лекин Кинан унга зўрға тоқат қилди, – деб эслайди Элкорн. – Стивдан шу қадар бадбўй ҳид келаётгандики, қариянинг кўнгли беҳузур бўлиб кетди”. Жобс оёқ яланг юрарди ва бир вақт у оёқларини столга ташлаб олди. Кинаннинг сабр косаси тўлди. “Мен сизлардан ҳеч қачон ҳеч нарса сотиб олмайман. Оёқларингизни столимдан олинг!” – деб бақирди у. Элкорн буни шундай эслайди: “Бўлди, умид йўқ”.
Сентябрда Жобснинг уйига Apple II’ни кўриш учун Commodore computer компаниясидан Чак Педдл келди. “Ёруғроқ бўлиши учун биз гараж эшикларини ланг очдик, костюм ва ковбойча шляпада у кириб келди”, – эслайди Возняк. Педдлга Apple II ёқди ва у Commodore қароргоҳида бир неча ҳафтадан кейин раҳбарият учун тақдимот ўтказиш тўғрисида келишиб олди. “Бизни бир неча юз минг долларга сотиб олишни хоҳлаб қолишингиз ҳам мумкин”, – деб луқма ташлади Жобс учрашувда. Возняк унинг бундай “аҳмоқона” луқмаси уни таажжубда қолдирганини эслайди, лекин Жобс ўз айтганида туриб оларди. Commodore босслари бир неча кундан сўнг қўнғироқ қилиб, компания бундан кўра ўз компьютерини яратгани осонроқ деб айтишди. Жобс хафа бўлмади. У ҳам компания ҳақида кўп нарсаларни билиб олди ва Commodore’дек “ғариб компания” билан ҳамкорлик қилмаган маъқул деган хулосага келди. Возняк бой берилган пулларга ачинмади, лекин тўққиз ой ўтиб, ўша компания PET’ни сотувга чиқарганида бу унинг муҳандислик нафсониятига тегди. “Мен қайт қилиб юборгим келди, – деди у. – Шошилсанг, кулгу бўласан деб шуни айтишади. Улар бундай арзимас матах ўрнига Apple’ни сотиб олишгани яхшироқ эди”.
Commodore билан бўлган воқеа Жобс ва Возняк ўртасида ҳам низо келиб чиқиши мумкинлигини кўрсатиб берди: уларнинг Apple’га қўшаётган ҳиссаси бир хилми ва иккови қанча фойда олиши керак? Муҳандисларни бизнесменлардан кўра кўпроқ қадрлаган Жерри Возняк фойданинг катта қисми адолат юзасидан унинг ўғлига тегиши керак деб ҳисобларди. Ва Жобс Возни кўргани келганида, Жерри Возняк Жобсга ташланди. “Сен ҳеч кимсан. Ҳеч нарсани ўзинг ўйлаб топмагансан”, – деб бақирди у. Жобс йиғлаб юборди, у тез-тез шундай ҳолга тушарди. У ҳеч қачон туйғуларини яшира олмасди. У Вознякка ҳамкорлик шартномасини бекор қилмоқчи эканини айтди. “Агар элликка-эллик бўлмаса, унда ҳаммасини ўзинг ола қол”, – деди Жобс дўстига. Лекин Стив Возняк отасидан фарқли равишда улар муваффақиятга