Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 34
Гараждаги цех
Кредитга сотиб олинган деталлар ҳақини тўлаш муддати тамом бўлиши билан бир ойдан сўнг “Байт”га етказиб берилиши керак бўлган илк 50 та Apple I компьютери Жобсларнинг Лос-Альтосдаги уйида терилди. Ишга бўш бўлган ҳар ким, масалан, Жобс, Возняк, Дэниел Коттке, унинг собиқ севгилиси Элизабет Холмс (у сектани ташлаганди) ва Жобснинг ҳомиладор синглиси Патти жалб қилинди. Паттининг собиқ ётоқхонаси, ошхона столи ва гараж иш жойига айлантирилди. Заргарлик маҳорати дарсларига қатнайдиган Элизабет микросхемаларни кавшарлади. “Умуман олганда, мен ишнинг уддасидан чиқдим, лекин бир марта микросхемалар устига қотишмани томизиб юбордим”, – деб эслайди Элизабет. Стивнинг жаҳли чиқди. “Ортиқча деталлар бизда йўқ”, – деди у ҳақли равишда ва Элизабетга ҳисоб юритишни ва ҳужжатларни расмийлаштиришни топширди, кавшарлашни эса ўзи бажарди. Тайёр монтаж платасини Вознякка беришарди. “Мен платалар ишлашини телевизор ва клавиатурага улаб текшириб кўрардим. Агар ҳаммаси яхши бўлса, қутига жойлаштирардим. Агар ишламаса, нуқсонни аниқлаб, уни бартараф этардим”, – деб сўзлаб берди Воз.
Пол Жобс вақтинча эски автомобиллар билан шуғулланмай қўйди ҳамда ўғли ва унинг дўстлари ихтиёрига бутун гаражни бўшатиб берди, у ерга узун эски дастгоҳни олиб чиқиб берди, деворга гипсокартон тахтасини осди, унга компьютер схемаларини улади ва деталлар учун рақамланган қутиларни қўйиб берди. Яна компьютерлар тунда юқори ҳароратда қандай ишлашини текшириш учун у инфрақизил чироқлар остига иссиқлик ўтказмайдиган контейнер ўрнатди. Вақти-вақти билан Стив тоқати тоқ бўлиб, бақириб юборарди ва Пол уни тинчлантирарди. “Нима бўлди? Орқанг қичишиб кетдими?”, – деб сўрарди у. Яна у баъзан бирорта футбол ўйини финалини томоша қилиш учун телевизорни қайтариб беришларини сўрарди (уйда битта телевизор бор эди). Ўшанда Жобс ва Коттке танаффус қилиб, уй олдидаги майсазорда