Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

қарор қилди ва “Бутун Ер каталоги”ни чоп этди. Биринчи саҳифада Ернинг космосдан олинган машҳур фотосурати ва “Ускуналар танлови” дейилган кичик сарлавҳа жойлаштирилганди. Бу техника инсоннинг дўстига айланиши мумкинлигини англатарди. Биринчи нашрнинг илк саҳифасида Бранд шундай деб ёзганди: “Шахсий эркинлик инсоннинг ўзини ўзи маълумотли қилиш, ўз руҳини кўтариш, ўз муҳитини шакллантириш ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш имкониятларини кенгаймоқда. Бунга кўмаклашадиган ускуналарни сиз “Бутун Ер каталоги” ёрдамида олишингиз мумкин”. Бакминстер Фуллер бунга шеър билан жавоб берди. У “Мен мустаҳкам ишлайдиган ускуналар ва механизмларда худони кўраяпман…” деган қаторлардан бошланарди.

      Жобсга каталог жуда маъқул келди. Унга, айниқса, каталогнинг 1971 йилги сони ёқди. У ўшанда ҳали катта синфда ўқирди. Жобс уни мактабга олиб келди, кейинчалик эса “Ягона ферма”га олиб борди. “Орқа муқовасида эрта тонгдаги қишлоқ йўли сурати жойлашганди. Бу йўлда автостоп билан сайр қилиш мумкин эди, сизга бундай саргузаштлар ёқса, албатта. Тагига шундай ёзиб қўйилганди: “Оч бўл. Аҳмоқ бўл”. Бранд Жобсни икки маданиятнинг органик тимсоли деб ҳисоблайди. Каталог ҳам айнан шунга бағишланганди. “Стив – контрмаданият ва технологиялар ўртасидаги боғловчи бўғиндир, – деганди у. – У шахсий ўсишда компьютерлар қандай фойда келтиришини тушуниб етганди”.

      Бранднинг каталоги компьютер саводхонлиги даражасини ошириш учун ташкил этилган Portola Institute жамғармаси кўмагида нашр этиларди. Шунингдек, жамғарма People’s Computer Company нашри чоп этилишида ҳам ёрдам берарди; бунинг ортида компания эмас, балки ахборот рисоласи ҳамда “Компьютерларнинг имкониятлари – инсонлар учун” шиорига амал қиладиган ташкилот яширинганди. Вақти-вақти билан чоршанба кунлари учрашувлар ўтказиларди; бу учрашувларни ҳеч ҳам қолдирмайдиган Гордон Френч ва Фред Мур ўзининг янги кашфиётлари ҳақида сўзлаб бериш мумкин бўлган доимий клуб ташкил этишга қарор қилишди. Икки дўстни Popular Mechanics журналининг 1975 йилги сони илҳомлантирган эди. Журналнинг муқовасида Altair шахсий компьютери учун илк тўплам сурати туширилганди. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати йўқ эди – у бирлаштирилиши мумкин бўлган оддий деталлар тўплами эди холос; унинг нархи 495 доллар эди. Лекин компьютер ишқибозлари ва хакерлар учун бу янги эра бошланишини англатарди. Билл Гейтс ва Пол Аллен мақолани ўқиб чиқишди ва Altair учун бейсик тилининг версиясини ишлаб чиқа бошлашди. Жобс Возняк билан бирга янги компьютерга қизиқиб қолди. Altair нусхаси People’s Computer Company’га, Френч ва Мур томонидан ташкил этилган клубнинг илк йиғилишига юборилганида, у дастурнинг энг қизиқ мавзусига айланди.

      “Уй компьютерлари клуби”

      Тўгарак “Уй компьютерлари клуби” (The Homebrew Computer Club) деб номланди. Тўгарак “Бутун Ер каталоги”да акс этган технология ва контрмаданиятни бирлаштириш ғоясини тарғиб қиларди. Шахсий компьютерлар учун у доктор Жонс вақтидаги “Туркларнинг боши” қаҳвахонасини

Скачать книгу