Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 28
Жобс Вознякдан ёрдам сўраб, мукофотни тенг бўлишишга
ваъда қилганида у жуда хурсанд бўлиб кетди. “Миллионлаб кишилар ўйнайдиган ўйин лойиҳаси ҳаётимдаги энг қизиқ таклиф бўлди”, – дейди Возняк. Лекин Жобс ҳаммаси тўрт кунда тайёр бўлиши, устига-устак деталлар камроқ ишлатилиши кераклигини айтди. У муддатни ўзи белгилаганини айтмади, чунки ҳосил йиғишга тайёргарлик кўриш учун Фридланд фермасига отланаётганди. У шунингдек, ҳар бир тежалган деталь учун Нолан мукофот ваъда қилгани ҳақида ҳам оғиз очмади.
“Бундай ўйинни яратиш учун кўпчилик муҳандислар бир неча ой сарфлаган бўларди, – эслайди Возняк. – Мен ҳеч ҳам уддасидан чиқа олмайман деб ўйлагандим, лекин Стив ҳаммаси ўнгидан келади деб мени ишонтирди”. Воз тўрт кеча ухламади, лекин лойиҳани бажарди. Кундузи HP компаниясида у чизмалар чизарди, апил-тапил тамадди қилиб олиб, Atari’га елдек учарди ва тунда тинмай ишларди. Возняк чизмалар устида бош кўтармай ишлаётган вақт Жобс олдида ўтирар ва макет платадаги микросхемалар симини уларди. “Стив модель ясарди, мен эса севимли ўйиним – Gran Trak 10 автопойгасини ўйнардим”, – деб айтиб берди Возняк.
Икки дўст лойиҳани ҳақиқатан ҳам тўрт кун ичида атиги 45 та микросхемадан фойдаланиб тугатишга муваффақ бўлди. Мукофот пули ҳақидаги фикрлар бир-бирига тўғри келмайди, лекин кўпчилик Жобс гонорарнинг ярмини Вознякка берган деб ҳисоблайди. Аммо бу тежалган деталлар учун Бушнелл тўлаган мукофот пули эмасди. Фақат ўн йил ўтиб, Возняк Atari тарихи ҳақидаги китобни унга кўрсатишганида мукофот ҳақида билиб қолади. “Эҳтимол Стивга пул керак бўлгандир, шунинг учун у менга ҳеч нарса айтмаган бўлса керак”, – деди Возняк. Лекин бир оз жим туриб ўйлаб кўрди-да, бу воқеа унга оғир ботганини тан олди. “У менга тўғрисини айтгани яхши эди. Агар унга пул кераклигини рўйирост айтганида, мен ўзим ҳаммасини унга берардим. У ахир менинг дўстим-ку. Дўстларга эса ёрдам бериш керак”. Вознякнинг сўзларига қараганда бу воқеа уларнинг характерлари ўхшамаслигини кўрсатиб берган. “Инсофлилик мен учун бекорчи гап эмас. Стив нима учун мендан унга аслида қанча тўлашганини яширганини ҳозиргача тушуна олмайман. Ҳамма одамлар ҳар хил бўлар экан”, – деди Возняк.
Ўн йилдан кейин бу воқеа матбуотда тарқалиб кетгач, Жобс Вознякка қўнғироқ қилиб, ҳаммасини инкор этади. Вознякнинг сўзларига қараганда Стив “бундай воқеани эслай олмаслигини, агар у бундай ишни қилган бўлса, уни албатта эслаб қолган бўлишини, эсида йўқ эканми, демак, бу воқеа бўлмаганини айтган”. Жобсдан буни очиқдан-очиқ сўраганимда, у сукут сақлади, кейин эса ишончсизлик билан шундай деди: “Билмайман,