Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 27

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

жойи йўқ). Унинг “Ягона ферма”си узоқда эмасди. 1974 йилнинг охирида Жобс уч ойлик терапия курсига ёзилди. Бу унга минг долларга тушди. “Шахсий ўсиш масалалари Стив билан бизни ўйлантирарди ва мен у билан бирга курсга боришни хоҳладим, – деб эслайди Коттке. Лекин бу курсни чўнтагим кўтара олмасди”.

      Жобс яқин дўстларига у асраб олингани ва ҳақиқий ота-онасини билмаслиги туфайли бошидан ўтказаётган оғриқни қандай қилиб енгишни ўрганишни хоҳлаётганини тан олди. “Стив ўзини яхшироқ билиш учун ота-онаси билан танишишни орзу қиларди”, – деганди кейинчалик Фридланд. Клара ва Полдан Стив унинг ҳақиқий ота-онаси университет битирувчилари бўлганини ва отаси катта эҳтимол билан суриялик эканини билиб олганди. У ҳатто шахсий детектив ёлламоқчи ҳам бўлди, лекин бу фикридан қайтди. “Мен ота-онамнинг дилини оғритмоқчи эмасдим”, – деб изоҳлади у Клара ва Полни назарда тутган ҳолда.

      “У асраб олинганига кўникишга ҳаракат қилди, – дейди Элизабет Холмс. – Стив ўз туйғуларини енгиши кераклигини тушунди”. Жобс ўзи буни Элизабетга айтди. “Бу менга азоб беряпти, демак, диққат-эътиборимни шунга қаратишим керак”, – дейди у. Грег Кэлхун билан у яна ҳам очиқроқ гаплашганди. “Стив ўзининг асраб олингани ҳақидаги кечинмаларини мунтазам таҳлил қиларди ва тез-тез буни мен билан муҳокама қиларди, – деб эслайди Кэлхун. – Яновнинг терапияси ва шиллиқ пардадан халос қилувчи парҳез ёрдамида у тозаланишга ва асраб олингани билан боғлиқ тушкунлик кайфиятини чуқурроқ ҳис қилишга уринди. Стив биологик ота-

      онасининг хиёнати унинг қаҳрини келтираётганини яширмасди”.

      1970 йили Джон Леннон ҳам Яновнинг терапия курсидан ўтиб, ўша йилнинг декабрида Plastic Ono Band билан ҳамкорликда Mother қўшиғини айтди. Қўшиқ Ленноннинг ота-онасига бўлган туйғулари ҳақида эди. Отаси уларни ташлаб кетганди, онасини эса у ўсмирлик пайтида ўлдириб кетишганди. Қўшиқ нақоратида қуйидаги қаторлар такрорланарди: “Онажон кетманг, отажон уйга қайтинг”. Элизабет Жобс уни гитарада тез-тез ҳиргойи қилганини эсларди.

      Кейинчалик Жобс Яновнинг таълимоти унга унча ёрдам бермаганини тан олди. “У тайёр консерватив ечимни таклиф қиларди ва бу менга жуда ҳам содда бўлиб туюлди. Мен тезда тушундимки, курс билан ҳеч нарсани чуқур англаб етолмайман”. Лекин Элизабетнинг фикрича, терапия курси Жобсга ўзига ишонишда ёрдам берган. “Стив жуда ўзгариб кетди, – деб эслайди у. – Одатда у қўпол ва жиззаки эди, кейин маълум вақт у хотиржам, ўзига ишонган одамга айланди”.

      Аста-секин Жобс бошқаларда ҳам ишонч уйғотиши ва уларни ўзлари журъат қилмаган жасоратни содир этишга мажбурлаши мумкинлигини тушуна бошлади. Элизабет Сан-Францискодаги диний сектага аъзо бўлди ва Коттке билан муносабатларига нуқта қўйди: таълимот ўз издошларидан ўтмиш билан ҳар қандай алоқани узишни талаб қиларди. Лекин Жобс тақиқларга тупурганди. Бир куни у Ford Ranchero’даги жамоага келиб, Фридланд фермасига кетаётганини ва Элизабетни ҳам ўша ерда кутишаётганини

Скачать книгу