Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 26

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

қайтгач, мен Америкада Ҳиндистонга келганимдан кўра кўпроқ маданий шокни бошимдан ўтказдим. Ҳиндистоннинг олис чеккасидаги одамлар Ғарб одамига хос фикрламайди: улар интуицияга ишонади ва уларнинг интуицияси бошқа мамлакатлар аҳолиси интуициясидан нозикроқ. Мен интуиция оламни билишнинг энг кучли усули ва у ақл-идрокдан самаралироқ деб ҳисоблайман. Интуиция менинг ишимга катта таъсир кўрсатди.

      Ғарбликларнинг ҳис-туйғуга берилмаслиги инсоннинг туғма эмас, балки тер тўкиб орттирилган хусусияти ва цивилизациянинг буюк ютуғидир. Ҳиндистонлик деҳқонга эса буни ҳеч ким ўргатмаган. Лекин улар бошқа нарсани билишади ва бу муайян вазиятларда қадрлироқдир; бироқ, табиийки, барча вазиятларда эмас. Интуиция ва эмпириканинг кучи мана шунда.

      Ҳиндистон қишлоқларида етти ой яшаб, Америкага қайтгач, мен Ғарб одамининг оқил фикрлаш қобилияти билан бирга тентаклигини ҳам англаб етдим. Агар бир жойга ўтириб фикр жамланса, бизнинг ақл-идрокимиз нақадар ҳаяжонни бошидан ўтказаётганини сезиш мумкин. Агар уни тинчлантирмоқчи бўлсак, вазият яна ҳам ёмонлашади. Бироқ вақт ўтиши билан у тинчланади ва ўшанда нозикроқ нарсаларни эшита бошлайсан. Ўша вақт интуиция ўзининг камолотига етади. Сен буюмларга аниқроқ қарай бошлайсан ва ҳозирги вақтда яшайсан. Ақл у қадар тез ишламайди, сен ҳар бир лаҳзанинг буюклигини сезасан. Аввалгидан кўпроқ нарсаларни кўрасан. Бу ички интизом, уни ўргатиш керак.

      Дзен бутун ҳаётимда жиддий из қолдирди. Бир вақтлар мен Японияга кетиб, Эйхэйдзи ибодатхонасидаги мактабга киришга ҳаракат қилмоқчи бўлдим, лекин руҳий устозим Америкада қолишга мени кўндирди. У ерда бор нарса, бу ерда ҳам бор деди. Ва у ҳақ бўлиб чиқди. Мен дзен мақолининг ростлигини тушундим: агар сен гуруни излаб бутун дунё кезмоқчи бўлсанг, уни қўшни уйдан топасан.

      Жобс Лос-Альтосда, устига-устак уйига яқин жойда ўзига диний мураббий топди. “Дзен ақли, яқиндагина дженни қабул қилган одам ақли” номли китоб муаллифи ва Сан-Францискодаги дзен-буддизм марказининг раҳбари Шунрью Сузуки ҳар чоршанба куни шаҳарда кечки маъруза ўқир ва бир гуруҳ шогирдлари билан медитация ўтказарди. Тез орада Жобс ва бошқаларга бу камдек туюлди ва Сузуки ўзининг ёрдамчиси Кобун Чино Отогавадан шаҳарда тўлиқ ҳафта ишлайдиган марказ очишни сўради. Жобс, унинг ўша вақтдаги дугонаси Крисэнн Бреннан, Дэниел Коттке ва Элизабет Холмс ўз устозининг содиқ издошларига айланди. У, шунингдек, Кармелага яқин жойлашган “Тассахара” дзен маркази ва ибодатхонада ретритларга қатнай бошлади, у ерда Кобундан сабоқ оларди.

      Коттке Кобунни ажиб инсон деб ҳисобларди. “Инглизчасига у ёқимсиз гапирарди, – деб эслайди Дэниел. – Лирик кўп маъноли йўсинда гапирарди, худди хокку жанрида шеър ўқиётгандек туюларди. Биз эшитиб ўтирардик, кўпинча гап нима ҳақидагилигини тушунмасдик. Мен буни қувноқ муқаддима деб қабул қилардим”. Котткенинг севгилиси Элизабет Холмс бўлаётган воқеани яхшироқ тушунарди. “Биз медитация ўтказиш учун Кобуннинг олдига борардик,

Скачать книгу