Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 21
Фридландга ҳам Стив ёқарди. “У доим оёқ яланг юрарди. Стивнинг бир нарсага берилиб кетиши менга завқ бахш этарди. Агар бирор нарсага қизиқса, у бунга бутун руҳини берарди”, – деб эслайди Роберт. Жобс одамга диққат билан разм солиш ва суҳбат давомида узоқ ўйлаб тин олиш ёрдамида одамларни бошқариш ҳадисини олганди. “У кўзни юммай сенга тикилиб туришни, кўзингга қарашни, савол бериб жавоб кутишни яхши кўрарди, шу йўл билан у суҳбатдошини худди илон қуённи бўққандек гипноз қилиб қўярди”.
Котткенинг сўзларига қараганда, айрим ўзига хос хусусиятларни, шу жумладан, Жобс бир умр сақлаб қолган хусусиятларни у Фридланддан ўзлаштирган. “Робертдан воқеликни бузиш майдони ҳақида билиб олганди, – дейди Коттке. – Роберт харизматик, бироз қаллоб одам эди ва ўз айтганини қилдира оларди. Серғайрат, ўзига ишонган ва бироз золим одам эди. Стивни унинг ана шу фазилатлари ўзига тортарди ва Роберт билан мулоқотда бўлиб, у кўп нарсани ўзига олди”.
Фридланддан Жобс, шунингдек, ҳамманинг эътиборини ўзига қаратишни ҳам ўрганди. “Роберт чиқишимли ва жозибали ҳамда ҳақиқий сотувчи эди, – деб эслайди Коттке. – Стив эса мен танишганимда тортинчоқ, камгап бола эди ва ўзини камтар тутарди. Ўйлашимча, ўзини қандай қилиб тўғри кўрсатишни, ўз қобиғидан чиқишни, ёрилишни, вазиятни ўз қўлига олишни унга Роберт ўргатган”. Фридланд осонлик билан омма эътиборини жамлаб, унинг руҳини кўтара оларди. “У хонага кириши билан ҳамманинг нигоҳи унга қаратиларди. Жобс Ридга ўқишга кирганида у Робертнинг бутунлай акси эди. Лекин у билан мулоқот қилгач, ундан айрим жиҳатларни ўзлаштиришни бошлади”.
Якшанба кечалари Жобс ва Фридланд Портленднинг ғарбий чеккасидаги Харе Кришна ибодатхонасига борарди, кўпинча Коттке ва Элизабет уларга ҳамроҳлик қиларди. Улар рақс тушиб, бор овози билан қўшиқ айтарди. “Биз қаттиқ жазавага тушардик, – деб эслайди Элизабет. – Роберт ўзини йўқотиб қўяр ва ақлдан озган одамдек берилиб ўйнарди. Стив ўз туйғуларига эрк беришдан тортингандай ўзини қўлга