Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 20
Жобс ва Коттке XIX асрда пайдо бўлган немисча шахмат тури – “кригшпиль” ўйнашни яхши кўрарди. Ўйинчилар орқама-орқа ўтиради; ҳар кимда тахта ва бир варақ қоғоз бўлади. Рақиблар бир-бирининг фигурасини кўрмайди. Ҳакам ўйинчилар амалга оширмоқчи бўлган у ёки бу юриш ҳақида эълон қилади, ўйинчилар эса шу асосида рақибнинг фигуралари қайси катакчада турганини ҳисоблаб чиқиши керак эди. “Мен ўйнаган энг зўр партия момақалдироқ вақтига тўғри келганди, – деб эслайди одатда ҳакам сифатида қатнашган Элизабет. – Биз ўчоқ олдида ўтиргандик. Стив ва Дэниел гиёҳдан гаранг эди ва улар тез-тез юриш амалга оширгани учун мен уларнинг кетидан улгура олмагандим”.
Коллежнинг биринчи йилида Жобсга ғоят чуқур таъсир кўрсатган яна бир китоб – бу Фрэнсис Мур Лаппенинг “Кичкина сайёра учун парҳез” асари эди. Унда ҳар бир инсон учун ҳам, бутун сайёра учун ҳам вегетарианликнинг устун жиҳатлари таърифланганди. “Уни ўқиб чиқиб, мен гўшт ейишдан бир умрга воз кечдим”, – деб эслайди Жобс. Китоб унинг қаттиқ парҳезларга риоя қилишга бўлган интилишини мустаҳкамлади холос: у ошқозонини тозаларди, оч қоларди ёки бир неча ҳафта фақат бир-иккита маҳсулот, масалан, сабзи ёки олма тановул қиларди.
Коллежнинг биринчи йилида Жобс ва Коттке вегетарианликка қаттиқ амал қилди. “Стив мендан ҳам кўпроқ тиришиб ҳаракат қилди, – дейди Коттке. – Масалан, фақат Roman meal ёрмасидан тайёрланган бўтқани ерди”. Дўстлар фермерлик дўконига борарди; Жобс бир ҳафтага етадиган сули ёрмаси ва бошқа фойдали егулик сотиб оларди. “У хурмо, бодом, сабзи оларди, бизда шарбат тайёрлагич бўларди, биз сабзили шарбат ва салат тайёрлардик. Айтишларича, у бир куни бўккунча сабзи еб сарғайиб кетганди. Бу миш-мишларда ҳақиқат бор эди”. Дўстлари ростдан ҳам Стивнинг танаси баъзан сабзидек сарғайиб кетганини эслашганди.
Жобс XX аср бошида яшаган соғлом овқатланиш тарафдори – немис муаллифи Арнольд Эретнинг “Шиллиқ бўлмаган парҳезнинг шифобахш тизими” деган китобини ўқигач, яна ҳам ажабтовур тарзда овқатлана бошлади. Эрет фақат мева ва таркибида крахмал бўлмаган сабзавотларни ейиш керак деб уқтирганди. Шундай қилса, гўё организмда зарарли шиллиқ парда пайдо бўлмас эмиш. Шунингдек, у узоқ вақт оч қолиб, ошқозонни мунтазам тозалаб туришга маслаҳат берганди. Шундай қилиб, Жобс ўз рационидан сули ёрмасини, умуман ҳар қандай ёрмани, шунингдек, гуруч, нон ва сутни чиқариб ташлади. Жобс дўстларини тешик кулча ейиш организмда хавфли шиллиқ парда ҳосил қилиши ҳақидаги ҳикоялар билан қўрқитарди. “Хуллас, мен одатда ҳаддан ошириб юборардим”, – деб тан олди Жобс. Бир сафар у Коттке билан бир ҳафта фақат