Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

генераторлар етарлича узлуксиз ишламасди ва телефон компаниясини алдаш учун зарур частоталарни ярата олмасди. “Биз турғун сигналга эриша олмадик”, – деди Возняк. – Эртаси куни мен Бёрклига жўнаб кетишим керак эди ва биз мен қурилманинг рақамли версиясини коллежда ясаб келишимга келишиб олдик.

      Кўк қутичанинг рақамли версияси табиатда мавжуд эмасди, лекин Воз ўз кучини синаб кўриш учун берилган имкониятни жон деб қабул қилди. У RadioShack компаниясида ишлаб чиқариладиган диод ва транзисторларни олиб, куй ва оҳангларни яхши сақлайдиган бир мусиқачи талаба ёрдамида Шукроналик кунигача керакли қурилмани ясади. “Ясаган схемаларимнинг ҳеч биридан бу қадар мағрурланмаганман. Мен ҳозиргача бу схемани нодир деб биламан”, – деб ёдга олди у.

      Кечки пайт Возняк ихтирони синаб кўриш учун Бёрклидан Жобсникига келди. Дўстлар Лос-Анжелесдаги Вознинг амакисига қўнғироқ қилмоқчи бўлишди, лекин рақамда адашишди. Шундай бўлса ҳам бу уларни сира хижолат қилмади. Асосийси, қурилма ишлаяпти. “Салом! Биз сизга бепул қўнғироқ қиляпмиз! Бепул қўнғироқ қиляпмиз!” – деб қийқирди Возняк гўшакка. Уни эшитаётган абонент ҳеч нарсани тушунмай жаҳли чиқди, Жобс эса қўшимча қилди: “Биз Калифорниядан қўнғироқ қиляпмиз! Калифорниядан! Кўк қутича ёрдамида!”. Унинг сўзлари у ҳам Калифорнияда бўлган абонентни гаранг қилиб қўйди.

      Дастлаб кўк қути ёрдамида дўстлар ҳазил уюштирарди. Ватиканга қўнғироқ энг эсда қоларлиси бўлди: Возняк ўзини Генри Киссинжер деб таништирди ва Рим папаси билан гаплашмоқчи эканини айтди. Унга ҳозир Ватиканда тонгги олти ярим эканини ва Рим папаси ҳали ухлаётганини айтишди. Воз қайта қўнғироқ қилганида унга епископ жавоб берди. Епископ уларнинг суҳбатини таржима қилиши лозим эди. Лекин Рим папаси билан суҳбатлашиш имкони бўлмади. “Улар бу Генри Киссинжер эмаслигини пайқаб қолишди, – деб тан олди Жобс. – Чунки биз кўчадаги телефон-автоматдан қўнғироқ қилгандик”.

      Айнан ўшанда улар ҳамкорликнинг кейинги режасини тузишди. Жобс кўк қутичалар ёрдамида нафақат ўйин уюштириш, балки фойда олиш мумкинлигини тушуниб етди. “Мен етмаган нарсани сотиб олдим: ўрамни, таъминот блогини, клавишларни. Кейин биз қурилмани қанчага сотишимиз мумкинлигини ҳисоблаб чиқдим”, – деб айтиб берди Жобс. Улар кейинчалик Воз билан Apple’га асос солишгач, роллар айнан шундай тақсимланди. Тайёр маҳсулотнинг ҳажми икки даста ўйин қартасидек эди. Деталлар уларга 40 долларга тушди ва Жобс қурилмани 150 доллардан сотиш керак деган қарорга келди.

      Капитан Кранч сингари телефон фирибгарларидан ўрнак олиб, дўстлар ўзларига хаёлий исмлар танлади. Возняк Бёркли Блу, Жобс эса Оуф Тобарк исмини олди. Улар ётоқхонадаги хоналарни айланиб чиқиб, барча хоҳловчиларга ўз ихтиросини таклиф қилишди ва потенциал харидорларга у қандай ишлашини кўрсатиб беришди: қурилмани телефонга ва қулоқчинга улаб, турли жойларга қўнғироқ қилишди. Масалан, Лондондаги Ritz меҳмонхонасига ёки Австралиядаги телефон ҳазиллари хизматига.

Скачать книгу