Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 14
Возняк дам олиш кунлари отасининг иш жойига бориб, электрон деталларни томоша қиларди. У болаликдаги илк хотираларини шундай эслайди: “дадам уларни стол устига қўярди ва мен улар билан ўйнардим”. Болакай отасининг монитордаги сигнал шаклини тўғри чизиқлигича қолдиришга уринишини, бироқ ҳисоблаб чиқилган схемалардан бири лозим даражада ишлашини кўрсатиб бера олмаганини сеҳрлаб қўйилгандек кузатди. “Дадам нима иш қилсаям, бу тўғри ва муҳим деб тушунардим”, дейди Воз. Агар Воз (уни ҳамма болалигида шундай деб атарди) уй бўйлаб думалаб ётган резистор ва транзисторлар нима учун керак деб сўраса, отаси доска келтириб, улар қандай ишлашини чизиб берарди. “Резисторлар ҳақидаги ҳикоясини дадам атом ва электронлардан бошларди. Мен иккинчи синфдалигимда у ҳеч қандай тенгламаларсиз резисторлар нима қилишини тушунтириб берди – шунчаки доскага чизиб берди”.
Отасидан Воз яна бир муҳим қоидани ўзлаштириб олди: ёлғон сўзлаш яхши эмас. “Дадам қанча қимматга тушмасин доим рост гапириш керак деб ҳисобларди. Бу у ўргатган энг муҳим нарса. Мен ҳозиргача ҳеч қачон ёлғон гапирмайман (ҳазиллар ҳисоб эмас)”. Яна Воз ҳаддан ортиқ иззатталабликдан нафратланишни отасидан ўзлаштирди. Бу фазилат уни Жобсдан ажратиб турди. Илк танишувидан қирқ йил ўтгач, Apple’нинг навбатдаги маҳсулоти тақдимотида Воз уларнинг ўхшаш бўлмаган томонлари ҳақида ўйлаб кўрди: “Отам ҳар доим менга шундай деган: ўртада тур. Мен юқорига, масалан, Стив мавқеидаги инсонларга интилмаганман. Отам муҳандис эди ва мен доим муҳандис бўлишни хоҳлаганман. Мен жуда тортинчоқ эдим ва Жобсдек бизнес раҳнамоси бўла олмасдим”.
Тўртинчи синфда Возняк ўзи айтганидек “электроника фарзандлари”дан бирига айланди. У қизлардан кўра транзисторлар билан ўзини эркинроқ ҳис этарди. Стив анча аҳмоқона кўринарди: ориқ, букчайган, кўп вақтини монтаж платалари устида ўтказган йигит. Ёш Жобс отаси тушунтириб бера олмаган кўмир кукунли микрофон устида бош қотирган паллада Возняк транзисторлар ёрдамида кучайтиргичлар, реле, чироқ ва қўнғироқлардан ташкил топган ички алоқа тизимини яратди. Тизим олтита қўшни уйнинг болалар хоналарини бирлаштирди. Жобс “ўзинг қил” конструкторларига қизиқиб қолганида Возняк Hallicrafters компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган деталлардан приёмник ва передатчик йиғди ҳамда отаси билан бирга радиоҳаваскор лицензиясини олди.
Уйда Воз электроника бўйича отасининг журналларини ўқирди; уни янги компьютерлар, масалан, қувватли ENIAC[2] ҳақидаги ҳикоялар қизиқтирарди. Мантиқли алгебрани Стивен боплаб ўрганиб олди, у янги ҳисоблаш машиналарининг оддийлигига қойил қоларди. Саккизинчи синфда икки хонали сонлар ёрдамида у калькулятор тўплади. Унга ўнта монтаж платасида юзлаб транзистор, икки юзта диод ва икки юзта резистор сарфланди. Ихтиро АҚШ Ҳарбий Қуролли
2
ENIAC, сокр. от Electronical Numerical Integrator and Computer (Электрон рақамли интегратор ва ҳисоблагич) – биринчи кенг кўламли электрон рақамли компьютер. 1946 йили яратилган.