Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

Бир куни отаси Стивнинг машинасидан тамаки топиб олди. “Бу нима?” – деб сўради у. “Марихуана”, – деб жавоб берди хотиржамлик билан Жобс. Пол одатда совуққон бўлишига қарамай, бу сафар ўзини тутолмади. “Бу бизнинг ўртамиздаги ягона ҳақиқий жанжал эди”, – дейди Стив. Лекин охири отаси босилди. “У бошқа ҳеч қачон марихуана чекмайман деб ваъда беришимни хоҳлади, лекин мен индамадим”. Ўқишнинг тўртинчи йили Стив ЛСД ва наркотик моддани синаб кўрди ва тунлари ухламай чиқишни одат қилди. “Мен кўпроқ ҳузур ола бошладим. Вақти-вақти билан биз одатда далада ёки машинада чекиб ўтирардик”.

      Хоумстеддаги охирги икки йилда Стив яхши ўқиди ва тез орада уни ҳам электроника ва компьютерлар, ҳам адабиёт ва ижод қизиқтиришини тушуниб етди. “Мен мусиқа эшитдим ва фан-техникага алоқаси бўлмаган кўп китоб ўқидим, масалан, Шекспирни, Платонни. Менга “Қирол Лир” жуда ёқарди”. Яна Стив “Моби Дик” ва Дилан Томас шеърларини севиб ўқирди. Мен энг қайсар ва савдойи адабий персонажлардан бўлмиш қирол Лир ва капитан Ахав унга нимаси билан яқинлигини билмоқчи бўлдим, лекин у мен шама қилишимга эътибор бермади, мен эса бу мавзуни чўзмадим. “Тўртинчи йили мен инглиз тили чуқур ўргатиладиган синфга бордим. Бу жуда зўр дамлар эди. Ўқитувчи Хемингуэйга ўхшарди. Биз у билан Йосемитида чанғи учишга борганмиз”.

      Жобс қатнаган курслардан бири Силикон водийсида ҳамманинг оғзида эди. Унда ҳаво-денгиз авиациясининг собиқ учувчиси Жон Макколлум электроникадан машғулот ўтказарди. Унинг ўқитиш услуби шоуменларникига ўхшарди: унга ўқувчиларнинг қизиқишини қўзғатиш ёқарди, масалан, уларга Тесла трансформаторини кўрсатарди. Унинг тор омборчаси транзисторлар ва бошқа деталларга тўла эди. Омборнинг калитини у фақат эркатой ўқувчиларга берарди, лекин ҳар сафар омборчасидаги деталлари йўқолмаганини санаб кўрарди. У ҳар қандай қоидани тушунтириб бериб, амалиётда кўрсатиб бера оларди, масалан, резистор ва конденсаторларни изчил ва параллел занжирга соларди, кейин эса кучайтиргич ёки радиоприемникни йиғарди.

      Макколлумнинг хонаси кампуснинг чеккасида автомобиллар туриш жойи ёнидаги омборхонага ўхшаш бинода жойлашган эди. “Биз ҳов анави ерда шуғулланардик, – деб кўрсатди Жобс. – Қўшни синфда эса автомеханиклар таҳсил оларди”. Бундай қўшничилик ёш авлод қизиқишининг ўзгарганини яққол кўрсатиб турибди. “Мистер Макколлум электроникани янги механика деб ҳисобларди”.

      Собиқ учувчи мактабда ҳарбий интизом бўлиши керак, ўқувчилар эса ўқитувчиларни ҳурмат қилиши шарт деб ишонарди. Жобс эса бундай деб ўйламасди. У мажбурлашнинг ҳар қандай туридан нафратланишини энди яширмасди. У ўзини бемалол, лекин бироз бепарво, ҳатто сурбетларча тутарди ва ҳеч кимнинг устунлигини тан олмасди. “Дарсларда у бурчакда ўз юмуши билан машғул бўларди ва мен билан ҳам, синфдошлари билан ҳам гаплашгиси келмасди”, – деб ёдга олди Макколлум. У Жобсга омборчасининг калитини ҳеч қачон ишонмасди. Стивга эса бир куни синфда топилмайдиган деталь керак

Скачать книгу