Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

оҳангда шундай дейди: ҳа, қизинг бизникида, лекин сени ичкарига киритмайман. Қисқаси, уни ҳайдаб юборди. Эллигинчи йилларни осойишта давр сифатида кўрсатишни яхши кўришади. Лекин муҳандис қўшнимиз ҳаётида мушкул аҳволга тушиб қолган бечоралардан бири эди”.

      Жобслар яшаган жой Американинг шунга ўхшаш бошқа шаҳарларидан шуниси билан фарқ қилардики, бу ерда ҳатто энг саёқ одамлар ҳам муҳандис эди. “Биз бу ерга кўчиб келганимизда ҳамма ёқда ўрик ва олхўри ўсадиган боғлар бор эди, – хотирларди Стив. – Лекин шаҳар ҳарбий инвестициялар туфайли ўсди”. Жобс бу ерлар тарихини завқ билан ўрганар ва қачондир ўзи ҳам бунда роль ўйнашни орзу қиларди. Polaroid’да ишлайдиган Эдвин Лэнд разведкачи самалётлар учун камера ясашда Эйзенхауэр ундан ёрдам беришни сўраганини айтиб берди. Советларнинг ҳарбий таҳдиди қанчалик ҳақиқатлигини тушуниш керак. Улар плёнкани контейнерларга жойлаштириб, NASA’га, Жобс яшаган шаҳарга яқин Саннивейлдаги Эймс илмий-тадқиқот марказига юборган эди. “Дадам мени Эймс марказига олиб борганида, мен ҳаётимда илк бор компьютер терминалини кўрдим. Ўшанда мен компьютерларни яхши кўриб қолгандим”, – деб айтиб берди Жобс.

      50-йилларда мудофаа саноати учун ишлаган компаниялар гуркираб ривожланди. 1956 йили NASA марказига яқин жойда сувости кемалари учун баллистика ракеталари ишлаб чиқарадиган Lockheed компаниясининг бўлинмаси очилди. Тўрт йил ўтиб, Жобслар у ерга кўчиб ўтганида компанияда 20 минг киши ишларди. Компания яқинида ракета комплекслари учун чироқ ва трансформаторлар ишлаб чиқарадиган Westinghouse корпуси жойлашганди. “Ушбу ҳарбий корхоналарнинг ҳаммаси энг охирги техника билан жиҳозланганди ва энг янги махфий маҳсулот тайёрларди. Шунинг учун у ерда яшаш қизиқ эди”, – дейди Жобс.

      Мудофаа комплекси буюртмалари туфайли ҳудудда муайян даражада янги технологиялар ишлаб чиқариш билан боғлиқ компанияларга эҳтиёж сезилди. Бу жараён 1938 йилда Пало-Альтога Дэйв Паккард кўчиб келгандан кейиноқ бошланганди. У ерда гараж бор эди. Бу гараж нафақат фойдали, балки водий аҳли учун рамзий жой эди. У ерда йигитлар ўзларининг илк буюми – паст частотали генератор ясади. 50-йилларда Hewlett-Packard компанияси турли қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланди ва тезда ўсди. Ҳайрият, водийда тадбиркорлар учун ҳам жой топилди. Уларнинг фаолият кўлами устахоналардан гаражларга кўчди. Стэнфорднинг муҳандислик факультети декани Фредерик Терман жараёнга биринчи бўлиб қўшилди. У туфайли бу ҳудуд технологик инқилоб бешигига айланди. У университет ҳудудининг қарийб 300 гектарини талабаларнинг ихтироларини оммавий ишлаб чиқаришга кириша оладиган хусусий компанияларга бўшатиб берди. Клара Жобс ишлаган Varian Associates компанияси биринчи бўлиб ижарага ер олди. “Терманнинг хаёлига доно фикр келганди. Шу туфайли ҳудудда юқори технологиялар ривожлана бошлади”, – дейди Жобс. Стив тўққиз ёшга кирганида 9 минг киши ишлайдиган HP компанияси ўз соҳасининг етук компаниясига айланганди. Молиявий ҳаёти бекаму кўст бўлишини орзу қилган ҳар қандай муҳандис у ерда ишлашни

Скачать книгу