Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

ҳам бўлади. Лекин бу отасининг ўз ўғлининг мисли йўқ қобилиятига бўлган ишончини ҳеч ҳам сусайтирмади ва Пол Жобс ўқитувчилардан ҳам шуни кутаётганини уларга хотиржамлик ва босиқлик билан тушунтириб берди. “Болада айб йўқ. Унда қизиқиш уйғота олмаётганингиз учун бунга сиз айбдорсиз”, – деб уқтирди Пол. Стив мактабдаги шўхлиги учун ота-онаси уни жазолашганини эслолмаслигини айтди. “Отамнинг отаси ичкиликка берилганди, у ўғлини камар билан саваларди. Менга эса бирор марта ҳам тарсаки туширишмаган. Отам ҳам, онам ҳам “ўқитувчилар айбдор, улар қизиқувчанлигимни рағбатлантириш ўрнига мени бемаъни нарсаларни ёдлашга мажбурлаяпти, деб ҳисобларди”. Ўшанда ҳам табиатидаги зиддиятлар, масалан, бир нарсани тезда қабул қила олиши ва бефарқлиги, жиззакилиги ва лоқайдлиги билиниб турарди.

      Ўқишнинг тўртинчи йили ўқитувчилар Жобс ва Феррентинони бошқа-бошқа синфга ўтказишга қарор қилишди. Илғор синфда Иможен Хилл исмли юрагида ўти бор аёл ўқитувчи эди. Унинг лақаби Тедди эди. Жобс у ҳаётидаги меҳрибон даҳолардан бири бўлганини айтади. Бир неча ҳафта Стивни кузатган ўқитувчи шундай қарорга келди: у билан келишишнинг энг яхши йўли – пора. “Бир куни мактабдан кейин у менга математика бўйича вазифалар тўпламини тутқазиб, уйда ҳаммасини битта қўймай ечиб келишимни айтди. У ақлдан озибди деб ўйладим. Ўшанда миссис Хилл катта конфетни кўрсатиб, ҳамма вазифани қилиб келсам, уни менга совға қилишини ва яна беш доллар қўшиб беришини ваъда қилди. Икки кун ўтиб мен унга вазифалар бажарилган дафтарни тутқаздим”. Бир неча ой ўтиб эса совға ва пулларга эҳтиёж ўз-ўзидан йўқолди: “Мен вазифаларни бажариб, ўқитувчимни хурсанд қилишни ўзим хоҳлай бошладим”.

      Қобилиятли болани миссис Хилл тиришқоқлиги учун “ўзинг қил” усули билан рағбатлантирди. “Менга энг кўп ўргатган ўқитувчи у эди. Агар у бўлмаса, мен бир куни қамоқдан жой олишим турган гап эди”. Ўқитувчининг диққат-эътибори Стивда у ўзининг танҳолигига бўлган ишончни мустаҳкамлади. “Синфда у фақат мени ажратиб кўрсатарди. Менда нимадир борлигини сезгандир балки”.

      Ўқитувчиси фақатгина унинг ақлли эканини сезмаганди. Йиллар ўтиб, миссис Хилл ҳаммага Гавай оролида олинган фотосуратларни кўрсатиб, мактабга керакли костюмда келмаган Стив болалардан бирини кийим алмаштиришга кўндирганини ва суратда марказда биринчи қаторда гавайча кўйлакда турганини эслади. Стив бировларни унга охирги кўйлагини беришга ҳам кўндира оларди.

      Тўртинчи синф охирида миссис Хилл Жобсни имтиҳон қилди. “Мен имтиҳонда ўнинчи синф ўқувчиси натижаларини кўрсатдим”, – эслайди Стив. Энди нафақат болакай ва унинг ота-онасига, балки ўқитувчиларга ҳам у нақадар қобилиятли экани маълум бўлди. Ва мактаб директори ноодатий қарор қабул қилди: Стивга икки синф сакраб, тўртинчи синфдан кейин дарров еттинчи синфга ўтишни таклиф қилди. Шундай йўл билан унда ўқишга бўлган қизиқишни сақлаб қолиш мумкин эди. Лекин ота-онаси ўйлаб кўриб, фақат битта синф сакраш тўғри деган қарорга келди.

      Бу қарор

Скачать книгу