Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 9
Кўплаб болалар каби, Стив ҳам атрофидаги катталар иштиёқини ўзлаштирди. “Қўшниларимизнинг кўпчилиги ҳар хил мураккаб ускуналарни, масалан қуёш энергиясидан фойдаланувчи қурилмани, аккумуляторлар ва радарларни тайёрларди. Мени бу жуда қизиқтирарди ва мен доим бу қандай ясалган деб катталарнинг жонига тегардим”. Унинг энг машҳур қўшниси Ларри Лэнг Жобслар уйидан еттита уй нарида яшарди. “Менинг тасаввуримда у HP компаниясининг идеал ходими эди. У ҳаваскор радио мутахассиси, ажойиб электрончи муҳандис эди. У менга деталлар олиб келарди. Мен эса бу деталларни ўйнардим”, – деб эслайди Стив.
Лэнгларнинг собиқ уйи олдидан ўтганимизда Жобс қуйидагиларни айтиб берди: “У бир куни кўмир кукунли микрофон, батарейка ва динамикни олиб, ҳовлига қўйди-да, мендан микрофонга у бу нарсани дейишимни сўради. Шунда динамикдан овоз таралди”.
Микрофон электрон кучайтиргичсиз ишламаслигини Стивга отаси айтиб берганди.
“Мен ўқдек уйга кириб, отам янглишганини айтдим.
– Йўқ, кучайтиргич керак, – деб қулоқ солмади отам, лекин мен ўз айтганимда қаттиқ туриб олдим ва дадам “тентак, у кучайтиргичсиз ишламайди, сени алдашган” деди.
Мен бўш келмадим, отам бориб буни ўз кўзи билан кўришини айтдим. Ниҳоят, дадам рози бўлди. Буни кўргач, “ёпирай!” деб юборди”.
Жобс бу воқеани эслаб қолди, чунки ўшанда биринчи марта дадаси ҳамма нарсани билавермаслигини тушуниб етди. Тез орада болакай яна бир нарсани фаҳмлаб олди: у ота-онасидан ақллироқ. Стив доим отасининг қобилияти ва топқирлигидан завқланган. “Уни олий маълумотли деб бўлмайди, лекин мен ҳар доим дадам жуда ақлли деб ҳисоблаганман. У кам китоб ўқирди, лекин қўллари билан кўп нарсани ясай оларди. Отам тушунмайдиган бирорта механизм йўқ эди”. Лекин микрофон билан бўлган воқеадан кейин Стив у аслида ота-онасидан анча калласи яхши ишлашини англаб етди. “Ўшанда бу фикр кутилмаганда хаёлимда пайдо бўлди. Бу ҳикоя хотирамда сақланиб қолди. Мен ота-онамдан ақллироқлигимни тушуниб етдим ва бундай хаёлга борганимдан уялдим. Буни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман”. Кейинчалик Жобсга шундай деб ўйлаш ва унинг асраб олингани тинчлик бермаслигини, у доим ўз ҳолича бўлишини, ўзини ҳам оиласидан, ҳам оламдан бўлак ҳис қилишини дўстларига айтиб берганди. Тез орада яна бир нарса маълум бўлди. Нафақат Стив ота-онасидан фаҳмлироқ эканини тушуниб етди. У Пол ва Клара ҳам буни тушунганини билди. Жобслар ўз ўғлини жон-дилидан яхши кўрарди ва қобилиятли, бироқ терс болакайнинг эҳтиёжларини яхшироқ