Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

олишга умид қилаётганди. Буни у кейинчалик, кўзлари ёшга тўлиб, оила аъзоларига бир неча бор айтиб берган.

      Артур Шибле 1955 йилнинг августида, бола асраб олиш билан боғлиқ барча расмиятчилик ҳал этилганидан сўнг, бир неча ҳафта ўтиб, вафот этди. Рождестводан кейин Жоан ва Абдулфаттоҳ Жандалий Грин-Бейдаги ҳаворий Филипп черковида никоҳдан ўтишди. Кейинги йили Абдулфаттоҳ халқаро сиёсат бўйича диссертация ёқлади. Эр-хотин Мона исмли қиз кўрди. 1962 йили Жоан ва Абдулфаттоҳ ажрашиб кетишди. Шундан сўнг Жоан жойма-жой кўчиб юрди, ҳеч бир ерда узоқ вақт ушланиб қолмади. Кейинчалик унинг қизи, ёзувчи Мона Симпсон “Фақат бу ерда эмас” романида дарбадар ҳаётини истеҳзо билан таърифлаб беради. Стив расман ўғил қилиб олингани ва янги оиласининг манзили сир сақлангани боис у ўз онаси ва синглиси билан йигирма йил ўтгачгина кўришди.

      Стив Жобс уни асраб олишганини ёшлигидан биларди. “Ота-онам мени асраб олишганини мендан яширишмаган”, – эсларди у. Стив олти ёки етти ёшлигида уйи олдидаги майсазорда рўпарадаги уйда яшовчи дугонаси билан ўтирганини айтиб берди.

      – Демак, ҳақиқий ота-онангга керакмассан? – сўради қизалоқ.

      – Қотиб қолдим! Ўзимни ток ургандай ҳис қилдим. Сакраб туриб, йиғлаганча ўзимни уйга отдим. Ота-онам эса менга жиддий нигоҳ билан шундай деди: “Йўқ, сен тушунмаяпсан. Биз сени махсус танлаганмиз”. Улар буни бир неча бор айтди. Боз устига, бу шу даражада ишончли айтилдики, мен бу ҳақиқатлигини тушундим”, – эсларди Стив.

      Ташлаб кетилган. Танланган. Ўзгалардан фарқ қилади. Бу учта сўз Жобснинг шахсиятига ва ўзига берадиган баҳосига таъсир кўрсатди. Энг яқин дўстлари “туғилган заҳоти онаси ташлаб кетгани Стивнинг қалбида из қолдирган” деб ҳисоблайди. “Стивнинг ҳамма нарсани назорат қилишга доимий интилиши унинг характери ва ота-онаси ундан воз кечгани билан изоҳланса керак, – дейди кўп йиллар давомида Жобс билан елкама-елка ишлаган Дэл Йокам. – У ўзини ўраб турган барча нарсани назорат қилишни хоҳлайди. Меҳнат маҳсули унинг учун шахсиятининг давомидир”. Университетни битиргач, Жобс билан дўстлашиб қолган Грег Кэлхун бошқача хулосага келади: “Стив ҳақиқий ота-онаси уни ташлаб кетгани ҳақида кўп гапирган. Бу уни ранжитишини тан олган. Бироқ бу уни ҳеч кимга қарам бўлмасликка ўргатган. У ҳар доим ўзи хоҳлаган қарорга келган. Оломон ичида ажралиб турган. Чунки туғилганидан ўз оламида яшаган”.

      Айтганча, Жобс биологик отаси уни ташлаб кетган ёшга (яъни 23 ёшга) тўлган вақтда ўзи ҳам фарзандидан юз ўгирди. Тўғри, кейин қизига ғамхўрлик қила бошлади. Қизининг онаси – Крисэнн Бреннан айтишича, Стив ўзини асраб олишга бериб юборишганидан доим озурда бўлган ва бу унинг феълига таъсир қилган. “Болалигида ташлаб кетилган одам кўпинча ўзи ҳам боласини ташлаб кетади”, – дейди у. 80-йилларнинг бошида Apple’да ишлаган Энди Херцфельд Бреннан билан ҳам, Жобс билан ҳам яқин алоқада бўлган камдан-кам инсон ҳисобланади. “Стивни тушуниш учун, энг аввало, нимага у баъзан ўзини боса олмаслигини

Скачать книгу