Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 7
Жобснинг отаси ҳали ҳам эски машиналарни таъмирлаб сотарди. Гараж деворлари унинг севимли автомобиллари расмлари билан тўлдириб ташланганди. Пол ўғлининг эътиборини машина дизайнига – уларнинг ташқи кўринишига, салон безагига қаратди. Ҳар куни ишдан кейин, у кийимини ўзгартириб, кўпинча Стив билан гаражда ишларди. “Мен у бирорта механик кўникмасини ўзлаштиради, деб умид қилардим, лекин Стив қўлини ифлос қилишни унчалик хоҳламасди, – деб эслади Пол. – У мотор титишни умуман ёқтирмасди”.
Ҳақиқатан ҳам, капот тагида ишлаш Жобсга қизиқ эмасди. “Машинани таъмирлаш менга ёқмасди, лекин дадам билан бирга ишлашимдан мамнун эдим”. У асраб олинганини яхши тушунарди, шунга қарамай, отасига яна ҳам кўпроқ боғланиб қолди. Стив саккиз ёшлик пайтида Пол қирғоқ мудофаасида хизмат қилган вақтдаги расмини топиб олди. “Дадам расмга машина бўлмасида кўйлаксиз тушганди. У Жеймс Динга жуда ҳам ўхшарди. Расм мени ҳайратда қолдирди. “Қойил, ота-онам қачонлардир ёш ва гўзал бўлишган экан!” – дедим мен.
Автомобиллар орқали отаси Стивни электроника билан таништирди. “Дадам электроникани унча тушунмасди, лекин кўпинча машина ва бошқа техникани тузатаётганида унга дуч келарди. У менга илк маълумот берди ва мени бу жуда қизиқтириб қўйди”. Эҳтиёт қисмларни олишга бориш яна ҳам қизиқарли эди. “Ҳар дам олиш куни биз гоҳ генератор, гоҳ карбюратор олиш учун ташландиқ автомобиллар бозорига борардик”. Жобс отаси қандай моҳирлик билан савдо қилишини эслади. “У буни яхши уддаларди, чунки у ёки бу деталь қанча туриши кераклигини у сотувчидан ҳам яхшироқ биларди”. Бу Стивнинг ота-онаси берган ваъдаси устидан чиқишида ёрдам берди. “Дадам 50 долларга “Форд Фолкэн”ни ёки юрмайдиган бирорта бошқа расво автомобилни сотиб оларди, бир неча ҳафтада уни “одам” қиларди, кейин эса 250 долларга сотарди, албатта ҳеч қандай солиқлар тўламасди. Шу билан у коллежда ўқишимга пул тўплади”.
Диаблодаги 286-сонли Жобсларнинг уйи ва бошқа қўшни бинолар Жозеф Эйхлер томонидан қурилган. Жами унинг қурилиш компанияси 1950–1974 йилларда Калифорниянинг турли ҳудудларида 11 мингдан ортиқ уй барпо этди. Фрэнк Ллойд Райт томонидан “оддий америкаликлар” учун яратилган кенг замонавий уй шаклидан илҳомланган Эйхлер полдан шифтгача панорамали дераза, очиқ жойлашган, бетон пол ва кўплаб очиладиган шиша эшикларга эга арзон уйлар қурди. “Эйхлерга қойил, – деди Жобс сайрлардан бирида. – У яхши, шинам ва арзон уйлар қурди. Уйлар оддий, лекин дид билан қурилганди ва уларга ҳатто даромади кам оилаларнинг ҳам қурби етарди. У майда икир-чикирларигача, масалан, нур сочадиган иситиш тизимига эга полгача ҳамма нарсани пухта ўйлаганди. Полга гилам ёзилса бас, у ўзидан ёқимли илиқлик таратарди. Болалигимизда биз бундай