Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

сиғиши учун паст тезликда кассеталарни ёзиб олардим”, – деб сўзлади Возняк. Жобс унинг қизиқишига шерик бўлди: “Мен эса колонка ўрнига бир жуфт қулоқчинни сотиб олиб, каравотда соатлаб Диланни тинглардим”.

      Жобс Хоумстедда нур таратадиган мусиқий шоулар ва ўйинлар уюштирарди (бир куни улар гул тувагига тилла рангга бўялган курсини ёпиштиришди). Бу “Клуб Бака Фрая” деб номланарди. Бу директор исмининг анаграммаси эди. Возняк ва унинг Аллен Баум исмли ўртоғи мактабни битирган бўлсалар-да, учинчи ўқув йилининг сўнгида битирувчилар учун хайрлашув ҳазили уюштиришда Жобсга жон деб ёрдам беришди. Қирқ йил ўтгач, менга Хоумстед кампусини кўрсатаётиб, Стив бу ҳазилни ёдга олди ва балконни кўрсатиб шундай деди: “Ҳарфларни ҳов анави ерга осдик. Бу дўстлигимизни мустаҳкамлади”. Баум ҳовлисининг орқа тарафида оқ-яшил рангга (мактаб рангларига) бўялган чойшабга дўстлар ўртанча бармоғи кўтарилган улкан қўл тасвирини туширишди. Баумнинг меҳрибон яҳудий онаси бунда уларга ёрдам берди. Қўл табиийдек кўриниши учун қандай қилиб соя туширишни кўрсатди. “Мен буни нималигини биламан”, – деб қиқиллади миссис Баум. Битирувчилар балкон ёнидан ўтиб кетаётган лаҳзада плакат тантанали равишда туширилиши учун дўстлар бутун бошли арқон ва блоклар тизимини яратди ва йирик ҳарфлар билан SWAB JOB деб ёзиб қўйди. Бу Возняк, Баум исм-шарифларини ва Жобс фамилиясининг бир қисмини англатарди (бу иборани “поршень билан ишла” деб таржима қилиш мумкин). Улар уюштирган бу ҳазил бора-бора афсона бўлиб кетди, Жобс эса навбатдаги марта мактабдан вақтинча четлатилди.

      Бошқа ҳазил учун Возняк телевизион сигналлар таратувчи портатив қурилма ясади. Бир куни у чўнтагида шу қурилма билан одамлар телевизор томоша қилиб ўтирган хонага, масалан, талабалар ётоқхонасининг ухлаш хонасига кириб, билдирмай тугмани босди. Телевизор экранидаги тасвир бузилди. Кимдир туриб телевизорга урса, Возняк тугмани қўйиб юборар ва яна тасвир пайдо бўларди. Бу бир неча марта такрорланди, лекин энг қизиғи кейин бошланди. Воз кимдир антеннани тўғриламагунга қадар тугмани ушлаб турди. Охири томошабин бир оёқда туриб ёки телевизорга текканча антеннани ушлаб туриш керак деган хулосага келди. Йиллар ўтиб, қандайдир бир муҳим тақдимотда Жобс видеони сира ёқолмаганида у шу ҳикояни эслади ва улар барчани калака қилганини айтиб берди: “Воз чўнтагига шу қурилмани яшириб, бирорта фильм, масалан, “Юлдузлар йўли”ни томоша қилиб ўтирган одамларнинг олдига кирарди ва тасвирни бузарди. Кимдир тузатиш учун ўрнидан турарди ва Стив шу заҳоти тугмани қўйиб юборарди, ўша одам ўтириши билан у яна тугмани босарди”.

      Кўк қутича

      Электроникадан фойдаланиб, энг моҳирона ижро этилган ҳазил ва Apple компанияси пайдо бўлишига сабаб бўлган воқеа шундай бўлган эди: Возняк онаси унга ошхонадаги столда қолдирган Esquire журналидаги бир мақолани ўқиб қолади. 1971 йил сентябрь эди, кейинги куни Стив Бёрклига, ўзининг учинчи университетига бориши керак эди.

Скачать книгу