Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

қобилияти ёрдамида нимага эриша олишимизни тушуниб етдик”. Кўк қути билан бўлган ҳикоя уларнинг бўлажак ҳамкорлиги принципларини белгилаб берди: Возняк инсоният билан шунчаки баҳам кўришни хоҳлаган навбатдаги ноёб ихтирони кашф қилади, Жобс эса уни қандай қилиб истеъмолчининг эҳтиёжига мослаштириш, уни қандай қилиб истеъмолчига етказиш, қандай қилиб сотиш ва бунинг эвазига пул ишлаб олиш масаласини ҳал қилади.

      3-боб. Мактабдан четлатиш. Ўзингизни ёқинг, созланинг…

      Крисэнн Бреннан

      Хоумстедда ўқишнинг тўртинчи йили охирида, 1972 йилнинг баҳорида Жобс оч жигар ранг сочли, кўк кўзли ва баланд ёноқли хиппи қиз – Крисэнн Бреннан билан учраша бошлади. У Жобснинг тенгдоши эди, лекин битта курс пастда ўқирди. Нозик ва ёқимли Крисэнн жуда чиройли қиз эди. У ота-онасининг ажралишини бошидан оғир ўтказганди ва барча нарсани жиддий қабул қиларди. “Биз мультфильм устида бирга ишладик, кейин учраша бошладик ва у менинг ҳақиқий илк севгим эди”, – деб сўзлаб берди Жобс. Бреннан қуйидагиларни эслади: “Стив телба эди. Лекин унинг шу жиҳати мени ўзига жалб қилганди”.

      Бу фазилатни у онгли равишда ўзида шакллантирган. Айнан ўшанда Жобс жиддий парҳезларни синаб кўра бошлади. У бундай парҳезларга бутун умри давомида амал қилган. У ҳафталаб фақат мева ва сабзавот тановул қиларди, този итга ўхшаб ориқлаб кетарди. Стив суҳбатдошига кўзини юммай қарашни ўрганди, узоқ вақт жим турарди, кейин эса бирдан нафас олмай гапира кетарди. Бир вақтнинг ўзида ҳам жамиятдан узилган, ҳам тутган ерини кесадиган, сочи елкасигача тушган ва қалин соқолли Стив ақлдан озган шаманга ўхшарди. Айримлар уни ёмон кўрарди, айримлар эса тароватига мафтун бўларди. “Стив мияси айниган одамга ўхшарди, – дейди Бреннан. – Кўпинча зерикишдан ич-эти емириларди. Уни аниқ қора булут чулғаб оларди”.

      Жобс ўшанда гиёҳванд моддалар истеъмол қиларди ва Крисэннни ҳам бунга ўргатди. Саннивейлга яқин буғдой даласида бир воқеа юз берди. “Бу ақл бовар қилмас воқеа эди, – деб эслайди Стив. – Мен Бахни тинглаётгандим ва бир пайт менга далада Бах ижро этаётгандек туюлди. Бу ўша вақтда ҳаётимдаги энг ёрқин кечинма эди. Мен худди-ки бошоқли экинлар симфониясига дирижёрлик қилаётгандим”.

      1972 йилнинг ёзида мактабни битириб, улар Крисэнн билан Лос-Альтос тоғларидаги кулбада яшай бошлашди. “Биз Крисэнн билан тоғда яшаймиз”, – деди Стив ота-онасига. Пол дарғазаб бўлди. “Ҳеч қачон. Ўлсам ҳам бунга йўл қўймайман”, – деб унинг гапини бўлди отаси. Улар бундан олдин марихуана деб урушиб қолишганди; Жобс бу сафар ҳам ўз айтганида туриб олди, ота-онаси билан хайрлашиб, уйни тарк этди.

      Ўша ёзда Бреннан кўп расм чизарди, унинг, шубҳасиз, қобилияти бор эди. Масхарабоз расмини чизиб, уни Жобсга совға қилди. Стив совғани деворга осиб қўйди. Жобс шеър ёзарди ва гитарада ўйнарди. Гоҳида у Крисэнн билан совуқ ва қўпол муомалада бўларди, лекин жозибали ва қатъий ҳам бўла оларди. “Унда олижаноблик ва бағритошлик

Скачать книгу