Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

қилган меҳмонхонага борди: “У бунинг учун қандайдир улуш олган бўлса керак, чунки мени ғирт қишлоққа олиб бориб ташлади”. Стив меҳмонхона хўжайинидан крандаги сув фильтрланганми деб сўради ва эҳтиётсизлик қилиб ундан татиб кўрди. “Кўп ўтмай мен дизентерия юқтириб олдим. Аҳволим ёмонлашди, ҳароратим кўтарилди. Бир ҳафтада 15 килограмм вазн йўқотдим”.

      Иқлимга бироз мослашиб олгач, Стив Деҳлидан тезда кетишга қарор қилди. У Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Харидвар шаҳрига йўл олди. Шаҳар Ганганинг бошида жойлашганди. У ерда ҳар уч йилда Мела деб номланган йирик ҳиндча фестиваль бўлиб ўтарди. 1974 йил ўн икки йиллик даврнинг охиргиси эди. Демак, Кумбха-мела деб аталган яна ҳам дабдабали байрам бўлади. Ўн миллион зиёратчи катталиги Пало-Альтодек шаҳарда тўпланади. Пало-Альтода атиги юз минг киши яшайди. “Тақводорларни ҳар қадамда учратиш мумкин эди. Қаерга қарасанг чодир: ҳар бир чодирда устоз. Филларни ҳайдаб борувчилар ва ҳоказолар. Мен у ерда бир неча кун бўлдим ва тезроқ у ердан кетишга қарор қилдим”.

      Поезд ва автобусда Стив Наиниталга яқин ерда жойлашган Химолай этагидаги қишлоққа етиб борди. У ерда Ним Кароли Баба яшарди, аниқроғи, унинг уйи бор эди. Жобс келганида гуру тирик эмасди, ҳеч бўлмаса Ердаги аввалги тимсолида тирик эмасди. Жобс полга ёзилган тўшакли хонани бир оиладан ижарага олди; уй эгалари Стивни вегетарианча таом билан боқишди ва кучини тиклаб олишида ёрдам беришди. “Уларда инглиз тилида “Йога автобиографияси” бор эди; уни аввалги саёҳатчи қолдириб кетганди. Уни бекорчиликдан бир неча марта ўқиб чиқдим. Яна мен атрофни айланардим, умуман олганда, бутунлай соғайиб кетдим”. Ашрамда Жобс чечакка қарши курашувчи эпидемиолог Ларри Бриллиант билан танишди; кейинчалик у Google компаниясида хайрия тадбирлари учун жавоб берди ва Сколл жамғармасига раҳбарлик қилди. Стив ва Ларри бир умр дўст бўлиб қолишди.

      Бир куни Жобсга ёш ҳинд авлиёси ҳақида айтиб беришди. У бир бой бизнесменнинг Химолайдаги уйида шогирдлари билан учрашиши керак эди. “Бу фикри тоза инсон билан танишиш, унинг издошлари билан мулоқот қилиш ва албатта, яхшироқ овқатланиш имконияти эди. Етиб борганимизда овқат ҳидидан сўлагим оққани эсимда. Қорним жуда оч эди”. Жобс тўда орасида овқатланиб ўтираркан у ёши ўзиникидан бироз катта бўлган авлиёнинг нигоҳини ўзига тортди, авлиё уни бармоғи билан кўрсатиб, телбалардек қаҳ-қаҳ уриб кулди. “У ёнимга чопиб келиб, қўлимдан тутиб бир урди ва шундай деди: “Сен ёш болага ўхшайсан”. Унинг эътибори мени хавотирга солди”, – деб хотирлайди Жобс. Тақводор Стивни оламондан нарироққа – тоғдаги кичик ҳовуздаги қудуққа етаклаб кетди. “Биз ўтирдик ва шу заҳоти у устара олди. Мен авлиё ақлдан озибди деб ўйладим, қўрқиб кетдим, лекин у бир парча совун олиб, бошимни юва кетди. Ўшанда сочим узун эди, уни бутунлай олиб ташлади, ва ҳаётимни сақлаб қолаётганини айтди”.

      Ёз ойининг бошида Ҳиндистонга Дэниел Коттке етиб келди ва Жобс уни кутиб олиш учун Нью-Делига кетди. Улар мамлакат бўйлаб

Скачать книгу