Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 52

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

йилдан бошлаб 1980 йилнинг биринчи ярмигача Macintosh устида иш олиб бориларди ва ишларни тез деб айтиб бўлмасди. Орада лойиҳани ёпиш ҳақида ҳам гап бўларди, лекин Раскин ҳар доим Марккулани жаҳлидан туширишга муваффақ бўларди. Macintosh устида жами тўрт нафар муҳандис ишларди, улар Good Earth ресторанига яқин ердаги Apple’нинг эски офисида ишларди. У компаниянинг янги бош биносидан бир неча квартал узоқликда жойлашганди. Хонада ўйинчоқлар ва радио билан бошқариладиган самолёт моделлари сочилиб ётарди (бу Раскиннинг хоббиси эди), бу ёши катта гикларга мўлжалланган болалар боғчасига ўхшарди. Ходимлар тез-тез ишдан чалғиб, ўйинчоқ пистолетлар билан отишма ўйнашарди. “Ўйин вақтида ҳеч нарсани синдирмаслик учун биз иш столларига картондан ясалган тўсиқларни ёпиб қўярдик ва хона картонли лабиринтни эслатарди”, – деб эслайди Энди Херцфельд.

      Оч сариқ сочли, қизил юзли, таъсирланувчан ва ғайриоддий Баррелл Смит исмли ёш муҳандис гуруҳ юлдузи эди. У ҳамма нарсани ўзи ўрганганди. Смит Вознякнинг доҳиёна дастурларига таъзим қилар ва унинг қаҳрамонлигини такрорлашга уринарди. Аткинсон Смитни Apple’нинг техник хизмат кўрсатиш бўлимидан топиб олганди ва унинг усталигига лол қолиб, Раскинга тавсия қилганди. У шизофренияга чалинганди, лекин 80-йилларнинг бошида бу хасталик унинг девоналардек қайсарлигида намоён бўларди, у бирор муҳандислик вазифаси устида ҳафталаб тиришиб ишларди. Кейинчалик касаллик, афсус, ғалаба қозонди. Жобсни Раскиннинг ғоялари қизиқтирарди, лекин харажатларни камайтириш учун муросага боришни у хоҳламасди. 1979 йилнинг кузида Стив унга пул ҳақида эмас, балки ўзи айтганидек “ҳайратомуз зўр” компьютер яратиш ҳақида ўйлашга маслаҳат беради. “Нархини ўйлама. Яхшиси ўзинг ундан нима хоҳлаётганингни аниқлаб ол”, – деганди Жобс. Раскин бунга аччиқ қилиб қуйидагиларни ёзади: бир қаторда 96 та белгини сиғдира оладиган ўта аниқ рангли дисплейни, тасмасиз ишлайдиган ва бир сонияда исталган рангда чоп этадиган принтерни хоҳлайман, ARPA тармоғидан чексиз фойдалангим келади, яна компьютер одам нутқини танисин ва мусиқа ёзсин, “черков хори билан бирга Карузо ашуласини табиий айта олсин”. Охирида шундай деб ёзиб қўяди: “Ўзи хоҳлаган нарсадан бошлаш аҳмоқлик. Аввал нархдан, энг кам характеристикалар тўпламидан бошлаш керак, технологиялар бир жойда турмаслигини унутмаслик керак”. Бошқача айтганда, Раскин Жобсдан фарқли ўлароқ, агар ниманидир жуда хоҳласа, ҳаммаси рўёбга чиқади деб ўйламасди.

      Жанжал келиб чиқиши аниқ эди, устига-устак Жобс 1980 йилнинг сентябрида Lisa лойиҳасидан четлатилганди ва у ўзининг сира босилмайдиган ғайратини бошқа лойиҳага йўналтирмоқчи эди. Macintosh унинг эътиборини тортмай қолмади. Стивни Раскиннинг тушунарли график интерфейсли ва оддий дизайнли кенг оммага мўлжалланган арзон компьютер ҳақидаги фикрлари илҳомлантирарди. Табиийки, Жобс Macintosh’га қизиқиб қолиши билан Раскиннинг лойиҳадаги куни битганди. “Стив бизга нима қилишни кўрсатишга киришди, Жеф ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди ва ҳаммаси нима билан тугаши аниқ бўлиб улгурганди”, – деб эслайди

Скачать книгу