Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 56

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

исёнкорона руҳи ва ўзбошимчалиги эди. Жобс у бошқаларга ўхшамаслигини, сараланганлигини, фикри тозалигини ҳис этарди. “У нодир одамлар кам ва улар Эйнштейн, Ганди ҳамда Стив Ҳиндистонда учратган гурудангина иборат деб ҳисобларди ва ўзини улардан бири деб айтарди, – дейди Херцфельд. – У бу ҳақида Крисэннга айтган. У ўзининг Фридрих Ницше каби фикри равшанлигига ишора қилганди”. Айтиш лозимки, Жобс ҳеч қачон Ницше асарларини ўқимаган, лекин ўзининг ақли билан унинг ҳукмронликка интилиш ва ўта қудратли одамнинг ўзига хос табиати ҳақидаги ғояларини идрок этган. “Зардўшт шундай деганди” романида қуйидагича айтилган: “Руҳ энди ўзининг эркинлигини хоҳламоқда, йўқотилган дунё ўз дунёсини топади”.[7] Агар воқелик унинг истакларига зид келса, Стив бу воқеликка эътибор бермасди, масалан, қизи Лизанинг туғилишига у ана шундай бепарволик билан қараганди, йиллар ўтиб у ўзига қўйилган диагнозга ҳам эътибор бермади. Ҳатто турмуш икир-чикирларида ҳам у ўзини гўё қоидалар ва умуман реал воқелик унга мутлақо алоқаси йўқдек тутарди: масалан, автомобилига рақам осиб юришдан бош тортарди ёки уни ногиронларга мўлжалланган жойларга қолдирарди.

      Одамларни ва ҳодисаларни баҳолашга бўлган ёндашуви – Жобс дунёқарашининг яна бир муҳим жиҳатидир. Атрофдагиларни у “фаҳмли одамлар”га ва “тентаклар”га ажратарди. Иш натижаси ёки “супер” бўларди, ёки “ахлат”. Жобснинг таснифи бўйича “фаҳмли инсонлар” тоифасига кирадиган Mac жамоасининг дизайнери Билл Аткинсон буни шундай таърифлайди:

      “Стив қўл остида ишлаш қийин эди, чунки у ҳаммани ёки моҳир устага ёки овсарга ажратарди. Бу икки тоифа орасида ер билан осмонча фарқ бўларди. Агар сен моҳир уста бўлсанг, сени супага кўтаришади ва сен хато қилишинг мумкин эмас. Орамизда Жобс моҳир уста деб ҳисоблаганлар, шу жумладан, мен оддий одамлар каби хато қилишимиз, панд ейишимиз мумкинлигини билардик ва у бизни ер билан битта қилишидан доим қўрқиб яшардик. Овсарлар бўлса (аслида эса ажойиб муҳандислар, меҳнаткашлар) улар нима қилмасин, Стив барибир улар ҳақидаги фикрини ўзгартирмайди деб ўйларди”.

      Бироқ Стив ҳар доим ҳам қайсарлик қилмасди, айниқса, сўз одамлар ҳақида эмас, ғоялар ҳақида бораётган бўлса, бундай ҳолда у бир зумда фикрини ўзгартириши мумкин эди. Воқеликни ўзгартириш майдони ҳақида Херцфельдга айтиб бераётиб, Триббл Жобс юқори кучланишли ўзгарувчан токни эслатади, деб огоҳлантирганди. “Агар у бугун ниманидир зўр ёки расво деб эълон қилган бўлса, эртага ҳам у айнан шундай ўйлайди дегани эмас, – деб тушунтирди Триббл. – У билан янги ғояни ўртоқлашсанг, одатда у бу аҳмоқона ғоя деб жавоб беради. Лекин бир ҳафта ўтиб, агар ғоя унга ёққан бўлса, у сенинг ғоянгни худди ўзи ўйлаб топгандек сенга таклиф қилади”.

      Безбетлик билан бундай гир айланиш Дягилевни ҳам лол қолдирган бўларди. “Агар битта далил иш бермаса, у дарров бошқа далилни топарди, – дейди Херцфельд. – Баъзан дастлаб сизга қўшилмай туриб, кейин бирдан фикрингизни қабул қилиб, одамни

Скачать книгу


<p>7</p>

Ю. М. Антоновский таржимаси.