Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 60
– Бу фольксваген-жукка ўхшаб эскирмайдиган классика бўлиши керак, – дейди Жобс. Отаси классик дизайнли автомобилларга нисбатан ҳурматни сингдирганди.
– Асло ундай бўлмаслиги керак, – деб эътироз билдирди Феррис. – Чизиқлар текис бўлиши, Ferrari’дагидек эҳтиросли бўлиши керак.
– Унда Ferrari эмас, у ҳам тўғри келмайди, – деб жавоб берди Жобс. – Porsche каби бўлиши керак!
Стив ўшанда Porsche 928 тақдимотига бориб келганди (Феррис кейинчалик реклама бўлими раҳбари сифатида Porsche’га ишга кириб олади). Дам олиш кунларидан бирида ишдан кейин Жобс Билл Аткинсонни ўзининг Porsche’сида айлантириб келади. “Буюк санъат асари дидга эргаштириш ўрнига уни кучайтиради”, – деди Жобс Аткинсонга. Стив шунингдек “мерседес”нинг дизайнига ҳам қойил қоларди. “Йиллар ўтиб, улар чизиқларни нафис, деталларни эса ифодали қила олишди, – деди у автомобиль қўйиш жойи бўйлаб сайр қилаётиб. – Биз Macintosh’да айнан шунга интилишимиз керак”. Ояма қоралама эскизини чизди ва гипсдан ясалган моделини яратди. Ҳаммаси тайёр бўлгач, Mac жамоаси муҳокама қилиш учун тўпланди. Херцфельд дизайннинг янги вариантини “ёқимли” деб атади. Бошқаларга ҳам ёқди. Жобс эса уни кескин танқид қилди. “Бу ҳаддан ортиқ квадратни эслатади, эгик жойларни қўшиш керак. Биринчи фасканинг радиусини ошириш керак. Ва менга қиялигининг кенглиги ёқмаяпти”. Яқинда Жобс ўзлаштириб олган график дизайннинг бу термини компьютернинг икки тарафини бирлаштирувчи унинг “чеккасини қия қилиш”ни англатарди. Лекин Стив нутқини кўтаринки нуқтада якунлади: “Бошланишига чакки эмас”.
Бир ойда бир марта Мэнок ва Ояма Жобснинг аввалги танбеҳларини ҳисобга олиб, дизайннинг янги вариантини кўрсатишарди. Навбатдаги гипс моделдан тантанали равишда ёпинчиқ олиб ташланарди, унинг ёнига барча аввалги вариантларни қўйиб чиқишарди: бу нафақат ишнинг боришини кузатиш, балки Стивга унинг барча таклифлари ҳисобга олинганини исботлашда ёрдам берарди. “Тўртинчи моделни мен учинчи моделдан базўр ажратдим, – деб тан олди Херцфельд, – лекин Стив ҳар доим танқид учун нишонни топарди, мен эътибор ҳам бермайдиган деталларни муҳокама қиларди”.
Дам олиш кунларидан бирида Стив яна маиший техникани, жумладан, Cuisinart’ни кўриш учун Пало-Альтодаги Macy’s универмагига борди. Душанба куни дизайнерларга ошхона комбайни сотиб олишни буюрди ва унинг мисолида чизиқлар, эгик жойлар ва қияликлар қандай бўлишини кўрсатиб берди. Ояма ошхона қурилмасига жуда ўхшайдиган янги моделни тайёрлади, лекин ҳатто Жобс ҳам ошириб юборилганини тан олди. Бу бир ҳафтага ишни кечиктирди, лекин охир-оқибат Жобс Mac корпуси учун макетни имзолади.
Жобс компьютер ўзига оғдириб олиши керак деб талаб қиларди. Натижада унинг дизайни кўпроқ инсон юзини эслатиб юборарди. Дисководли монитор юқорида жойлашганди ва бошқа компьютерларга қараганда торроқ эди ҳамда одамнинг бошига ўхшаб кетарди. Пастидаги чуқур жой энгакка ўхшарди, Жобс компьютернинг