Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 58
Шогирдларини ҳақоратлаш ва камситиш шартмиди? Йўқ, лоақал, бундай хулқни оқлаб бўлмайди. Ҳатто Macintosh ҳайратда қолдирадиган муваффақиятга эришган бўлса ҳам жамоани бошқа усулда рағбатлантириш мумкин эди. Жобснинг тинимсиз аралашуви ва импульсив хулқи туфайли бюджет харажатлари оширилди, муддатлар ўзгартирилди. Бу ходимларнинг иззат-нафсига текканини ҳам унутмаслик керак, кўпчилик ходимлар шунчаки синарди, сўнарди. “Стив жамоани даҳшатга солмай ҳам ўз айтганига эришиши мумкин эди, – дейди Возняк. – Менга ҳамма хотиржам бўлса, ҳеч ким уришмаса ёқади. Менимча, компания бир оиладек бўлиши керак. Мен Macintosh лойиҳасини бошқарсам, катта эҳтимол билан биз жўяли нарса ясай олмасдик. Лекин Стив ва менинг бошқарув услубим бирлаштирилса, натижа Жобс ҳаммасини бир ўзи бошқарганда эришилган натижадан яхшироқ бўларди”.
Жобс золимлигининг шак-шубҳасиз бир устунлиги бор эди: Стив Apple ходимларига инновацион маҳсулотлар яратишга интилишни сингдира олди, уларни мумкин бўлмаган нарсани бажаришга ишонтирди. Улар “Мен ҳафтасига 90 соат ишлайман ва бу менга ёқади!” деган ёзувли футболка кийиб юрарди. Жобсдан қўрққанидан ва унда таассурот қолдириш истаги туфайли улар кутилганидан ҳам аълороқ иш кўрсатишга қодир бўлиб чиқди. Боз устига, Стив жамоага кўпинча мақбул қарор бўлиб туюлган муросага боришни тақиқлаб қўйганди, агар муросага борилса, Mac’га сарфланадиган харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқаришни тезлаштириш мумкин эди.
“Кўп йиллик иш давомида мен бир нарсани тушундим: агар ходимларинг ҳақиқатан ҳам яхши бўлса, уларга ёш болаларга қилган муомалани қилмаслик керак, – деб изоҳ берганди кейинчалик Жобс. – Улардан кўпроқ нарса талаб қилиш керак, шунда улар дурдона асар яратади. Mac’нинг биринчи жамоаси менга ўргатган нарса шуки, аъло даражали мутахассислар бирга ишлашни яхши кўради, сизни ўртача натижа қаноатлантириши мумкин, лекин бу уларга ёқмайди. Mac жамоасининг исталган аъзосидан сўранг. Улар бу фойда берган деб айтади”.
Кўпчилик бунга қўшилади. “Кенгашда Стив тез-тез “Галварс, сен доим орқанг билан иш қиласан” деб бақириши мумкин эди. Лекин мен жуда омадли инсонман, деб айта оламан, чунки мен у билан бирга ишлаганман”, – деб эслайди Деби Коулман.
12-боб. Дизайн. Ҳақиқий рассомлар соддалаштиради
Баухаус эстетикаси
Эйхлер лойиҳаси бўйича қурилган уйларда ўсган кўпчилик болалардан фарқли равишда Жобс бундай уйларнинг моҳиятини тушунарди ва уларга муносиб баҳо бера оларди. Унга кенг оммага мўлжалланган оддий ва функционал модернизм ёқарди. Яна у отаси автомобилларнинг концептуал