Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 61

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

сен ҳақсан, таслимман. Юмалоқ бурчакли тўғрибурчаклар бизга керак!”. Херцфельд шундай эслайди: “Кейинги куни Билл оғзи қулоғида “Texaco миноралари”га кириб келди. Энди унинг демо-версияси юмалоқ бурчакли тўғрибурчакларни тезда чиза оларди”. Lisa ва Mac’нинг, ҳар бир кейинги компьютернинг диалог дарчалари охир-оқибат юмалоқ бурчакли бўлди.

      Жобс Рид университетида қатнаган каллиграфия дарси унга шрифтларга (роман шрифтларига ҳам, готик шрифтларга ҳам), очиқ жойларни мутаносиб ажратишга ва қаторлар баландлигига эътиборли бўлишни ўргатганди. “Ва биринчи Macintosh устида ишлаётганимизда менга бу жуда фойда берди”, – деб эслайди Жобс. Чунки компьютердаги тасвир растрли эди, нафис шрифтлардан бошлаб кулгули шрифтларгача чекланмаган миқдорда шрифтлар ўйлаб топиш ва уларни пикселлар орқали экранда яратиш мумкин эди.

      Шрифтлар устида ишлаш учун Херцфельд ўзининг собиқ синфдоши филадельфиялик Сьюзен Карени таклиф қилди. Филадельфияга қатнайдиган эски поезд йўлининг бекатлари шарафига атаб шрифтларга ном берилди: Овербрук, Мерион, Ардмор, Роузмонт. Жобс ҳам жараёнга қўшилди. Бир куни кечаси у шрифтлар номланиши ҳақида бош қотирди. “Бу шаҳарчаларни ҳеч ким эшитмаган, – деди Стив, – агар бутун дунёга машҳур шаҳарлар номи билан атасакчи!”. Шу тариқа Каренинг сўзларига кўра Chicago, New York, London, SanFrancisco ва Venice номли шрифтлар пайдо бўлди.

      Марккула ва бошқалар Жобснинг типографикага бўлган иштиёқига қўшилмасди. “У шрифтларни яхши тушунарди ва уларни мукаммал қилишга интиларди, – деб эслайди Марккула. – Мен бунга мана бундай жавоб берардим: “Шрифтлар? Бошқа ишимиз йўқми?”. Аслида Macintosh’нинг бой шрифтлар тўплами лазер нашр қилиш машинаси ва ажойиб графика билан бирга матбаа саноатининг ривожланишига туртки берганди ва Apple’га катта фойда келтирганди. Бундан ташқари, у энг оддий одамларга, масалан, синф газетасига илк мақоласини ёзаётган мактаб ўқувчиларидан бошлаб, ота-оналар қўмитаси мактубини таҳрир қилаётган оналаргача, барчага шрифтларни ўргатарди; аввал бундай имкониятга типографлар, таҳрирчилар ва бошқа китобхонлар эга эди.

      Каре шунингдек график интерфейсларга хос иконкаларни (масалан, ўчирилган файллар учун ахлат саватчасини) ўйлаб топди. Шу асосда улар Жобс билан умумий тил топишди: иккови ҳам оддийликка интиларди ва Mac бошқа компьютерларга ўхшамайдиган бўлишини хоҳларди. “Стив, одатда, кечки пайт хонамга кирарди, – эслайди Сьюзен. – Нима янгилик бор, деб қизиқарди, унинг визуал деталлар борасидаги диди яхши эди”. Баъзан Стив якшанба куни эрталаб кирарди ва Каре унга янги вариантларни кўрсатиш учун дам олиш кунлари ишга чиқарди. Улар баҳслашган пайтлар ҳам бўларди. Мисол учун Стив у ўйлаб топган сичқонча тугмасини босиш тезлашганини билдирувчи қуёнча иконкасини рад этади: унинг фикрича, момиқ ҳайвонча “жуда хурсанд” кўринади.

      Жобс дарчаларнинг номларига ҳам катта эътибор берди. У тўғри ечим топишга интилиб, Аткинсон ва Карени яна ва яна қайтадан ишлашга мажбур қилди. Lisa’даги жуда тўқ ва қўпол номлар Стивга ёқмади, у Mac’да

Скачать книгу