Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 59

Жанр:
Серия:
Издательство:
Стив Жобс - Уолтер Айзексон

Скачать книгу

бўлгани каби эстетика бу ерда оммавий ишлаб чиқариш мумкинлигини истисно этмайди.

      Баухаус услуби ҳақидаги ўз тушунчасини Жобс 1983 йили Аспенда ўтказилган конференцияда сўзлаган нутқида айтиб берди. Маъруза “Келажак ўтмишга ўхшамайди” деб номланарди. Унинг чиқиши мусиқий павильонда бўлиб ўтди, ўз нутқида Жобс баухауснинг оддийлиги Sony услуби ўрнини босиши ҳақида башорат қилди. “Саноат дизайнининг замонавий оқими, Sony услубидаги хай-тек, жез-кул ранг ва қора ранг – буларнинг барчаси бесўнақай кўринади, – деганди Жобс. – Буни такрорлаш қийин эмас. Лекин бунинг қизиғи йўқ”. Бунинг ўрнига Стив баухаус томонидан яратилган муқобил вариантни таклиф қилди. У Apple маҳсулотларининг функционаллигига ва характерига кўпроқ мос келарди: “Биз юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Уларнинг дизайнига қараб у нима экани ва нима учун экани дарров аён бўлади. Биз улар учун кичик қутилар танлаймиз, маҳсулотнинг ўзи оқ ва чиройли бўлади, худди Braun электроникаси каби”.

      Жобс Apple маҳсулоти оддий ва ишчан бўлишига бир неча бор урғу берди. “Бизнинг буюмларимиз ёрқин, тоза бўлади, шунинг учун дарҳол бу юқори технологиялар эканлиги аён бўлади. Бизни Sony’нинг қўпол қора қутилари қаноатлантирмайди, – деб фикр юритди у. – Биз ҳаммаси имкон қадар оддий бўлиши керак деб ҳисоблаймиз, лекин оддийлик Замонавий санъат музейига ярашади. Ҳамма нарсада оддийлик – мана бизнинг шиоримиз: компанияни бошқаришда, маҳсулотлар дизайнида, рекламада. Шунчаки оддийлик”. Apple принциплари компания илк реклама буклетининг муқовасига босилган қуйидаги иборага мос келади: “Оддийлик – юксак донолик”.

      Жобс у ёки бу маҳсулотдан қандай фойдаланишни бир қарашдаёқ илғаб олиш – дизайн оддийлигининг асосий мезони деб ҳисоблаган. Лекин бу ҳар доим ҳам бир-бирига боғлиқ эмас. Ҳаддан ортиқ равон ва оддий дизайн харидорни чўчитиши мумкин ва харидор товарни қандай ишлатишни билмай қолиши мумкин. “Биз интилишимиз керак бўлган асосий нарса – маҳсулотимиз интуитив равишда тушунарли бўлиши керак”, – деб айтади Жобс дизайн даҳоларига. Macintosh’да акс эттирилган иш столига ўхшашликни ҳам тилга олиб ўтади. “Биз ҳаммамиз иш столида нима қилишни биламиз. Хонага кирсак, столда қоғозлар ётади. Тепада – энг муҳимлари. Одамлар устуворликни аниқлашни билади. Компьютерлар яратаётиб, биз иш столи билан ўхшашликни асос қилиб олганимизнинг сабабларидан бири – мавжуд тажрибадан самарали фойдаланишдир”.

      Ўша чоршанбада Жобс билан бир вақтда, лекин кичикроқ аудиторияда йигирма уч ёшли Майя Лин ҳам маъруза қилди. Бундан бир йил аввал ноябрда Вашингтонда Вьетнамдаги уруш фахрийларига атаб унинг лойиҳаси бўйича мемориал очилганди. Жобс ва Лин дўстлашиб қолади ва Стив уни Apple’га таклиф қилади. Лин каби одамлар олдида Жобс ҳадиксирарди, шунинг учун Деби Коулмандан Маяга компанияни кўрсатишда ёрдам беришини сўради. “Мен Стив билан бир ҳафта ишладим, – эслайди Лин. – Ундан “Нима учун компьютерлар телевизорлар каби бесўнақай кўринади?

Скачать книгу