КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов страница 10
– Яхшироқ тайинла, – пичирлади онаси. У қачон келиб ўғли ортига ўтирган, пайқамабдиям, – тағин анави овсар хотин билан бўлган саргузаштларини бошламасин. Худо урган буни, кошки, кеча телевизорчилар келган пайтдагидек жим туриб берса эди. Бир бало қилиб тушунтир, гапирмасин. Уруш деса ўшани бошлайди, куйдириб ўлдирди бу мени. Умримни соб қилдим шу гумроҳ чолни деб. Шунча бола туғиб бердим, Бу бўлса безрайгани-безрайган.
– Э, бўлди-ей, кўп жаврайсиз-да, – унинг гапини бўлиб, силтаб ташлади ўғли, – чиқинг ҳовлига, у ёқ-бу ёқларни тозалашсин, айтинг, ҳадемай меҳмонлар ҳам келиб қолишади. Нима дейиш ўзимниям эсимда.
Кампир сал кўнгли тинчиб ташқарига чиқди. Чол барини эшитарди. Ҳали қулоғи ўткир эдики, ўзи ҳақидаги нохуш гаплар, қарғишларни эшитганда, менинг ҳам қулоғим кар бўла қолсайди, деб ўкинарди.
– Бобой, гапни эшитдингиз-а, у бола сизни қаерларда жанглар қилганингиз, хўш, қанча душманни ўлдирганингиз, қандай қаҳрамонликлар кўрсатганингиз, қайси генераллар, полковниклар топшириғини бажарганингиз, ана шулар билан қизиқади, ўшалардан гапиринг, сизнинг ишқий саргузаштларингиз билан уларнинг нима иши бор?
Ҳа, энди бўлса бўлгандир бу номаъқулчилик. Шуни гапириб ётиш шартми, одамни шарманда қилиб. Уларга бунинг ҳеч қизиғи йўқ, набарот, қаҳрамонликлар битиладиган очерк, мақолалар учун материаллар керак.
Ўшандай инсонларни излаб юришибди. Так что, мени тушундингизми, шундоқ килинг… – отаси унга ҳеч бир маъно англаб бўлмас нурсиз кўзларини лаҳзагина қадаркан, паришон деди:
– Мен худди ухлаб ётган одамга ўхшайман. Бари-бари тушимда бўлаётгандек. Жуда-жуда бемаъни тушлар кўраётгандекман. Мен, мен… уйғонишни истамайман. Бу аҳмоқона тушлар жонимга тегиб кетди.
– Э, оббо, – энсаси қотириб ўрнидан туриб кетди ўғли, – эски ноғора, эски ўйин, эсимни танигандан буён сиздан эшитганим шу сузлар, «Мен уйқудаман, сенлар менинг тушимсанлар, уйғонишни хоҳламайман». Нима бу, а, уф-ф ичида эса «бечора энам, куйганича бор-да, бу эзма, дарвеш билан бир лаҳза гаплашиш одамни жинни қилворади, ўлмаган энамни жони…», ўйларди ташқарига йўналаркан.
“Мухбир келармиш” – тўнғиллади чол унинг ортидан. Қайси куни ойнаи жаҳондан биттаси келиб тасвирга тушириб кетувди. У кетгандан кейинги ёқавайрон машмашани асти қўяверинг. Чолнинг ёдига ўша воқеа тушиб кулгуси қистади. Телевизорга оладиганларнинг талаби катта бўларкан, уй деворларига патлик гиламлар осилсин, дейишди. Амаллаб топиб келишувди, энди байрам билан табриклаб ҳаммангиз отангизга либослар кийдириб, қўлларига гуллар тутқазасизлар, чиройли чиқади, деб қолди. Ҳовлида бор невара-чевара йиғилган, кинога олишни томоша килишарди. Келинлару ўғиллари, кизларию куёвлари тўн, яктак, бир балолар топиб келиб, уни қучоқлаб елкасига ташлашарди. Шундан сўнг ҳалиги оператор тасвирга туширди. Кетгандан кейин бирови ёпган тўн бошқасига алмашиб кетганидан жанжал, бировиники йўқолган, тополмай