КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР. Коллектив авторов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов

Скачать книгу

канал кўпригидан ўтди ва паст-баланд тепаликлар оралаб ўзига таниш тутзор томон йўл олди. У ўзи ният қилган ва орзиққан жойга етиб келди. Қари тутга суянганча ўтириб қолди, атрофни олазарак кузатаркан, кимсасиз эканидан кўнгли тўлиб, енгил тин олди. Тез юрганидан юраги ҳарсиллаб, нафаси бўғзига тиқилиб келарди. Кўзларини юмди ва чуқур-чуқур нафас ола бошлади, миясида эса ўзи учун шунча йилдан буён азиз ва таърифланмас бўлган, умрининг мазмуни ва овунчига айланган ҳам ширин, ҳам даҳшатли хотираларни зўр бериб жонлантира бошлади…

      Қуюқ туман туфайлилигина қуршовдаги отишмадан бир амаллаб қочиб қолган икки солдат 17-18 ёшлар чамаси қиз ва 20 ёшлардаги йигит гоҳ эмаклаб, гоҳ чопишиб олдга елиб борардилар. Елкаларида автомат, қиз қўлидаги дорилар солинган халтага қараб унинг қисм ҳамшираси эканини билиш қийин эмасди. Улар тепаликдан тушиб шохлари тарвақайлаган, ёйилиб барг ташлаган баланд арча дарахти остига келдилар. Иккаласи ҳам ҳолдан тойган, бир сўз дейишга ҳам мадорлари йўқ эди. Кун қоронғулашиб юлдузлар бирин-кетин кўзга ташланиб қолди. Қиз ҳам, йигит ҳам кўм-кўк ўтлар устида ёнма-ён жимгина осмонга тикилганча ётишарди. Ўрмонни зулмат эгаллай бошлади. Бойўғли ва яна аллақандай кушларнинг беўхшов ёқимсиз сайраши эшитиларди. Мабодо, аҳёнда олислардан ракеталарнинг визиллаб учиши, замбарак ўқларининг гумбирлаши эшитилиб қолмаса, бу ерда уруш кетаётганига ақл бовар килмасди.

      – Кандай тинч, чиройли манзара, – қиз йигит кўксига бош қўйганча пичирлади, – қачон уруш тугаркин? Қачон бизникилар қорасини кўраркинмиз? – Сўнг ваҳимали қўшиб қўйди, – балки шу ерларда ўлиб кетармиз.

      Шусиз ҳам хавотирдан синиққан, эзилган йигитнинг эти увишиб кетди, қизни маҳкам қучоқлади ва овутмоқчи каби сочларидан силаб ўпа бошлади.

      – Сенга нима бўлди, София, қўрқяпсанми? Сен ҳеч қачон бундай кайфиятда юрмагандинг-ку, ҳеч қачон бундай дема, қара, эрталабдан буён қанча йўл босдик. Ажабмас, яқин орада бирон-бир кулбага ёки аҳоли яшайдиган пунктга яқинлашган бўлсак. Шундай бўлиши керак. Харитани эслаб қолганман. Аниқ шу тарафда биз учун йўл бор. Ана ундан кейин омадимиз келди деявер. Дам оламиз. Сенинг оёқларингни даволатамиз, – тўқиётган умидли ўйларига ўзининг ҳам ишонгиси келарди унинг.

      – Қара, оёқларим шишиб кетди. Биз бу кеч шу ерда ухлаймизми?

      – Ҳа, бироқ тонг оқариши билан бу ердан дарҳол кетишимиз керак. Немисларга дуч келишимиз мумкин.

      – Буку аник, ҳар ҳолда чалғитиб қочдик-а?

      – Ҳа, жуда омадлимиз. Тағин биргалигимизни айтмайсанми?..

      – Сени жуда севаман, жонгинам. Бироқ қўрқиб кетяпман. Мен яқинда юролмай қоламан. Сенга юк бўлиб қолмасмикинман…

      – Юк бўлгандаям жуда керакли ва азиз юксак мен учун. Сени тоабад елкамда кўтариб юришгаям тайёрман. Ке, бирон нима еволамиз, – йигит туриб ўтирди ва халтасидан икки бўлак текис кесилган қора нон ва бир бўлак пишлоқ олди. Пишлоқнинг бирини кўпроқ қилиб бўлди-да бир бўлак нонга қўшиб қизга тутқазди. Егуликни

Скачать книгу