КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов страница 2
Ўзининг эса уйда танҳо, ёлғиз қолар пайтлари жуда оз эди. Фақат қоронғу тун. Тун эса нима бўпти?
Бундай нозик касб билан андармон аёлга тун ўтиши нақадар осон. Кун бўйи одамлар билан мулоқотдан, ҳар хил ташвиш, асабийликлардан чарчаб юмилган киприклар то тонггача унинг бир жуфт шаҳло кўзларини астойдил беркитар, уни маъюс, гамгин хотиралардан авайлаб-асрашга қодир эди. Худди шу шароитгина аёлга ўғли учун талашмаганини энди билдирмоқда, энди алам қилмоқда. Начора, вақт кафгири айлана-айлана ундан йироқлашаркан, дийдор, у ҳамиша интилган, орзиқиб кутган энг ажойиб, хаёлан ўзи учун кашф этган дийдор ҳам у билан кетаверган. Баъзан у ўйларди: “Агар у бошқа касб соҳиби булганда бўш вақтлари кўп бўлар, бу вақтлар эса ўғлини соғинишга имкон яратар, ҳозир ҳар ёққа тарқаган хаёлларини бир жойга тўплаб, балки бахтли қила олган бўлар эди”.
Ҳа, укаси Сарвар нақадар ҳақ экан, жияни учун озмунча талашдими?
“Тавба, ўзи ҳам қарши бўпти-я, – навбатдаги оғриққа нишон бўла бошлади у. Ажралишганларидан сўнг тўрт ойлар чамаси ўтгач, Сарвар жияни Жасурни ўғирлаб келиб икки кун уйларида сақлаган эди. Бола эса ҳадеб момом, дадам, деб йиғлайвергач Жамила қувониб ҳам кетганди. Улар ахир боламни шунчалар яхши кўришмаса, шунчалар меҳрини беришмаса, болам “момо, дадам” дермиди. Йўқса, уларга тармашарди-да.
– Қўявер, – деганди укасига, – болага ота керак, – кўряпсан-ку ҳеч қолгиси йўқ, майли улар билан яшайверсин. Мен эса унинг соғ-саломат ўсишини Аллоҳдан тилаб, уни кузатиб яшайвераман. Меи унга содиқман, бегуноҳлигимни шундай исботлайман. Ўғлим ота деган бахтдан маҳрум бўлмаслиги керак.
Ҳатто қайнонасининг, эрининг ўғли учун қилган жанжаллари юрагига нақадар ёқимли туюлганди ҳам. Севади ўғлимни, Жасурсиз яшолмайдилар, унга боғланиб қолишган, – ўйлаганди у, – ўғлим эса ҳар лаҳза уларга мени эслатиб туради”.
Ўзига кашф этган бу қийноқлардан эри нақадар азоб тортиши, бир вақтлар умрбод, гўзал муҳаббат туюлган ширин хотиралар уни муттасил эзишини хаёлан тасаввур қилиб қувонганди.
“Эҳ, ношуд аёл, бунчалар ҳам содда бўлмасанг. Майли, бўлар иш бўлди”. У уй кийимларини кийгач, беихтиёр катта тошойнага яқинлашди. Қирқдан ошибди. Лекин нимагадир ўзини ёшга ўхшатди. Рўпарасида чиройли, ҳали бахтга чанқоқ, ардоқ ва меҳрга, севгига ташна бир аёл маъюсгина кулимсираб турарди. Ўнг қоши устида изи қолгаи кичкина чизиқ эса истамаган ҳолда ўта ғамгин хотирани эсига тушириб қўйди…
Ҳамид акаси билан севишиб турмуш қуришган эди. Ушанда Жамила медицина