КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР. Коллектив авторов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР - Коллектив авторов

Скачать книгу

ўзи учун излагандек бўлди. Гўзал аёлларнинг кўпчилиги ҳамиша шундай кайфиятда бўладилар. Олдинги ошиқларини эслаш, уларнинг ҳозир ҳам уни унутолмай минг азобда зўрма-зўраки турмуш қилиб юрганларини кўриш улар учун роҳат.

      Соҳибжамоллар ҳар доим ана шундай адолатсиз ҳисларга ўзлари ҳам билмай ошно бўлиб қоладилар. Турмушда орзуларига амалий куч бағишлай олмаган, ғойибдан бахт ва тўкинлик, илоҳий севги ва бойлик кутиб яшаётган бу каби жувонлар учун эри бечора бекаму кўст ҳаёт яратолмайдигандек туюлаверади.

      Ўзгалардан хаёлий бахт кутиш юракларини тарк этмайди. Худди шу сингарн Жамила ҳам шу топ хушторларини кўз олдига келтираркан, уларнинг нотавон юзларида, кўзларида ўзнга ҳамон илҳақлик аксини кўришга эҳтиёж сезмоқда эди. Гўё шугина уни баъзан умидсизликлардан олиб қочар, яшашга куч, қандайдир илинж уйғотарди.

      – Вой ўлай, уч-тўрт болали кап-катта эркак ҳалиям бошқа аёлга кўз сузиб юрса-я, – келини негадир бу сафар гўзал қайинопасининг ҳалиям ўзгалар эътиборида эканлигидан кувонмади, – хотини узоқ жойдан, ўзи яхши кўриб, севиб олган дейишади, – ўзининг ҳам мусофирлиги эсига тушиб келини эзилиб қолди.

      Жамила тушунди. Қаршисида анчадан буён қариндошларини соғиниб, боришга илож тополмай юрган бошқа туманлик бу соддагина келини хоразмлик аёл ўрнига ўзини қўйиб кўрмоқда эди.

      Оғзидан чиққан гапга Жамила пушаймон бўлди. Билади. Муса анчагача унинг ортидан юриб рад жавобини олгач, Тошкентга ўқишга кетиб, у ерда ўша қиз билан танишган, севиб уйланган. Болалари бор, ўз бахтидан ўзи сархуш. Лекин, лекин аёл кўнгли нега бунча очилмас сир? Нега бунча бемаъни ўйлар келаверади. Балки ўзини овутиш учунми ё кўролмаслик, ҳасадми? Муса эса уни аллақачон унутган, унутганига юришлари, кўзларида чақнаган ҳаётидан мамнунлик ўти далил эмасми?

      У аллақачон бахтиёр. Жамила эса…

      – Искандар ака-чи? Ҳалиям кеп-кетиб юрибдими? – келини уни қийноқ ўйлардан қутқариб қолди.

      – Шунинг учун айтаманда бу дунёда совги йўқ деб. Раҳматли хотини билан лайли-мажнун эди. Маҳалла-кўй билади улар тарихини. Хотини касал бўлиб ўлганда ҳозир еттига кирган қизчаси бир яшар эди. Ўшани ўзи боқиб катта қилди. Ўғли тўққизга кирди. Шунча оғир кунларни ўтказгаи одамга энди хотин керак бўлиб қолибди.

      – Ҳалиги… уйларига хотинининг суратларини осиб ташлаган дейишади.

      – Ўзим кўрганман, ўғли шамоллаганда борувдим. Уй жиҳозлариям хотини қандай қўйган бўлса шундай турибди.

      – Узил-кесил уздингизми энди?

      – Ҳм, аллақачон жавобини берганман. Шундаям ўзи келиб-кетиб юрибди, – беихтиёр яна ёлғон тўқиб юборди. – Нима, хотинини бир умр эслаб йиғлаб юришига шерик қилмоқчими мени. Мен фақатгина ўғлимга керакман…

      Узоқдан боласининг йиғлаганн эшитилиб, келини сапчнб туриб эшикка отилди.

      – Майли, опа, мен бора қолай…

      Холи қолгач, сандиқни очиб ўғли, келинига қилган сепларни бир-бир кўздан кечирди. Атаб олган тилла буюмларни хаёлан келинига, ўғлига тақдим этишини ҳис этаркан, ўшанда ўғли хотинининг олдида қанчалар қувонишини

Скачать книгу