АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд). Сирожиддин Саййид
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - Сирожиддин Саййид страница 43
Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.32 Уч ошёнлиқдур.33 Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло34 бу зич мустаъмалдур.35 Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш36 боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус37 ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур”.38
Улуғ султон Улуғбекнинг улуғ ному нишонидур,
Унинг умрий азоби, меҳнати ҳам жисму жонидур.
Фалак тоқигача кетган мунаввар зиналар эрмас,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, бу – “Зижи Кўрагоний”дур.
Темурхон гар Самарқанддин Замин мулкини забт этди,
Само мулкини олган ҳам Самарқанд ўғлонидур.
Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,
Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.
Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,
Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.
Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,
Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.
Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –
Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.
Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,
Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.
Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,
Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.39
Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.
ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ
“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.
Азалдан одам авлоди
жаҳонга бевафо келгай,
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала,
32
Олот, олат (араб.) – асбоб.
33
Уч қаватлик.
34
Ҳоло – ҳозирда, айни пайтда.
35
Мустаъмал (араб.) – амалда, амалдадир.
36
Беш, каму беш (форс.) – кўп, оз ва кўп.
37
Батлимус – Ҳаким Птолемей. Жолинус – Галиннинг шогирди. Милодий 90-168 йилларда яшаб ўтган.
38
Ноқис (араб.) – нуқсонли, камчилиги бор.
39
Хазойин ул-маоний (араб.) – маънолар хазинаси.