Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев страница 7
Собиқ Ульянов, ҳозирги Касби тумани қишлоқ хўжалиги бошқармасида бошлиқ бўлиб ишлар эдим, райком котиби Муродилла Саидов билан республика пахтакорлар кенгашида қатнашдик. Қишлоқ хўжалиги вазири Эркин Шайхов билан учрашдик. Эркин Турдиевич ўта синчков инсон экан.
– Иккалангиз ҳам озиб кетибсиз, Ульяновга қайтмасдан тезда Қирғизистон билан Қозоғистон чегарасидаги Урумчи деган жойга борасиз. У ерда машҳур «Дунган» деган табиб бор. Сизларни Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари кутиб олиб, ўзлари табибга олиб бориб келади, – дедилар ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирига телефон қилдик.
Кечқурун самолётда биз Фрунзега, ҳозирги Бишкекка учиб кетдик. Қирғизистон ҳукумати меҳмонхонасидан жой қилиб беришди. Эрталаб «Дунган» табиб жойлашган давлат хўжалиги раҳбари ҳамроҳлигида чамаси 3 соат йўл юриб, тоғ қўйнига етиб бордик.
Касалванд одамлар сони жуда кўп. Табиб ҳаммасига ўз хўжалиги ишларини бўлиб ташлаган. Сигир, от, қўй, қўзилар, ҳатто паррандалар, санасанг, адоғи йўқ. Собиқ СССРнинг ҳамма бурчагидан беморлар етарли. Даволангани келганларга парҳез ва кундалик овқат пишириб берар экан. Тоғ ҳавоси, ундаги ўт-ўланларни кўриб, Табиат инсонларга шундай манзилларни инъом қилганини изоҳлашга сўзнинг мадори етмайди. Оқаётган дарё ва жилғаларнинг таърифи йўқ. Дастурхонга қўйилган қимиз, қумрон, сут, қатиқ, бринзанинг мазаси тилни кесади.
Бизни табиб қароргоҳига олиб боришди. 80 ёшлардан ошган, ўта бақувват, юзидан нур ёғилиб турган, қирғизча чакмон, бош кийим кийиб олган, соқоли ҳам ўзига ярашган табиб ҳузурига олиб киришди. «Кел», деб менга жой кўрсатди. «Ўлтириб туринг» деб алоҳида курсини кўрсатди Муродилла Саидовга. Дафтарига арабча имлода менинг исми-шарифимни ёзиб олди, қўл томиримни икки дақиқача ушлаб туриб: «Бўтам, қонинг тоза, сен сариқ касал кечиргансан. Гиёҳлар бераман, мол ёғини тановул қилма, ичиш ва чакишдан узоқ бўл, кўп узоқ яшайсан. Ҳар йили бағрингни даволатиб тургин. Асабни жиловла. Мен сенга дори сув бераман, фақат овқатдан кейин бир пиёла ичгин», деб кўздан кечиришни тугатди.
Навбат Муродилла Саидовга келди. «Дунган» табиб: «Сиз форсийлармисиз?» деганди Саидов: «Бизлар араб миллатига мансубмиз», деди.
«Дунган» табибнинг чеҳраси ёришди.
Муродилла Саидовнинг қўл томирини озгина ушлаб турди, кўзларига қаради, панжалари билан сочларини кўрди, икки елкасига қўли билан босим ўтказди: «Қисқаси, ўт пуфагингизда қурт бор. Ҳазм тизимингизда яралар бор. Асабни чарчатгансиз. Ўзингизни пичоққа берманг. Ҳар йили икки марта гиёҳлардан даво олинг», – деб кўрикни тугатди.
Муродилла Саидов билан табиб араб тилида гаплаша бошлади, бизлар табиб ҳузурида кўп туриб қолдик. Ўз бисотидаги инсонни ҳамма дардларидан фориғ қиладиган 200 грамм иккита қоғозга ўралган қотирилган гиёҳ берди, фақат ётишдан олдин истеъмол қилишимизни тавсия қилди.
Мен дадил табибдан