Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 28

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Одамларни офтоб куйдирадими ё совуқда қақшайдими, ёмғирда шалаббо бўладими – парвойига келмасди. Ҳам тарозидан, ҳам қайтимдан уриб қолса-да, одамлар нонга етишганларига шукур қилибми ё маҳалладошлиги ҳурматиданми, индашмасди. Ҳаром йўл билан пул йиға-йиға тўй қилди. “Зўр тўй қилди-я!” – деб мақтадилар. У одам ҳозир қариб қолган, ўзининг аҳмоқона кибрини эслайдими ё йўқми, билмайман, лекин уни кўчада ҳар кўрганимда мен ўша ҳолатни хотирлайман. Кўчадаги шундай учрашувлардан кейин ён дафтарига буни ёзиб қўйган эканман:

      “Бу дўкондор ҳамма нарсани виждонига қўшиб сотади”, деган гап менга мантиқсиз туюлди. Чунки виждонини сотишга тайёр одамда аслида виждон бўлмайди. “Виждони бор” деб тасаввур қилинган тақдирда ҳам виждонсизнинг виждонини сотиб оладиган покиза виждон эгаси топилармикин?”

      Бундай инсофсизнинг қиёфасини кейинроқ “Ажаб дунё” деган ҳикояда тасвирлашга уринганман. Баъзи муаллимларнинг айтишларига қараганда, мактабда нон ҳақида суҳбат бўлса, шу ҳикоядан мисол келтиришаркан. Мазкур ҳикоя араб тилига таржима қилинган экан, фаластинлик адибнинг мақтовига лойиқ бўлибди, шукур.

      Мен учун болаликдан қолган бир муаммо бор, одамларнинг табиатига ҳозирга қадар ҳам тушунмайман. Бир қарасангиз, меҳр-оқибатли қўшнилар, бир қарсангиз, айниқса орага нафс аралашса, қорин ғами устун келса, бир-бирини танимайдиган бўлиб кетади.

      Кўп маҳсулотлар камёб бўларди, навбатда туриб, баъзан жанжаллашиб олишга тўғри келарди. Бир-бирларига меҳр-оқибатли бўлган қўшнилар икки кило гуруч ёки ун, ёки гўшт олиш учун бир-бирларини танимай қолардилар. Ҳаётда сурбетликдан ҳазар қилмайдиганлар ҳам учрайди. Бундайлар ўзларининг асл қиёфаларини айнан шундай навбатда кўрсатадилар. Қўшниларидан уялмайдилар: “Менинг навбатим бор эди”, – дея олдинга суқиладилар. Бир марта олишга қаноат қилмай, иккинчи ва учинчи марта суқиладилар. Ўша ун ёки гуруч ён қўшнисига етмай қолиши билан ишлари йўқ.

      Бир куни ишдан қайтаётиб қарасам, гўшт дўкони олди ҳудди чумоли инига ўхшайди. Навбатда турай деб борсам, дадажоним пештахтага яқинлашиб қолибдилар. Навбатлари келганда бир сурбет киши одамлар орасини ёриб кириб, дадажонимнинг устларидан қўл узатди-да, пулни бериб, дадажоним учун тортилган гўштни олди. “Абдумалик ака, сизга ҳам етади гўшт”, – деб овутган бўлди. Дадажоним табиатан ювош бўлганлари учун унга индамадилар. Бошқалар эса танбеҳ билан чекланмай, уни ҳақоратладилар ҳам. Лекин у гўшт олганига қувониб, иржайиб кетаверди. Ўшанда унга нисбатан менда кучли бир нафрат уйғонди, гўшт олгани учун эмас, дадажонимни беҳурмат қилгани учун нафратландим. Шу кундан эътиборан унга салом бермай қўйдим. То умрининг охиригача кўчада учратсам, салом бермадим. Ҳатто уйимиздаги тўй-ҳашамларга келганда ҳам ундан юзимни ўгирдим. Биламан, бу менинг хатоим, ҳар қандай ҳолатда салом бериш керак. Лекин уни кечира олмадим. Кечирай десам, пештахта олдида сиқилиб турган дадажонимнинг маъюс чеҳралари кўз олдимга

Скачать книгу