Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 23
Бир куни тобим йўқ, ётган эдим. Дўстим келиб:
– Ҳа, яна бошинг оғрияптими, мен сенга миллион марта айтдим, кўп китоб ўқима, деб. Мана мен битта ҳам китоб ўқимаганман, бошим бир марта ҳам оғримайди, – деди.
– Бошингнинг оғримаслиги китоб ўқимаганингдан эмас, бош оғриши учун одамда бош бўлиши керак. Китоб ўқимаган бошни бош демайдилар. Нима дейилишини ўзинг биласан, – дедим.
Бу суҳбатдан сал олдин, “гап” деб аталмиш дўстлар даврасида у: “Мен бир йиллик қовоқни кўрдим. Балкондаги сўри тагида қолиб кетган экан, айнимай турибди”, – деб қолди.
– Бир йиллик қовоқни кўриб, энди бизнинг бошимизни ачитиб, мақтаняпсанми, мен эллик беш йиллик қовоқни кўрганман, – дедим.
– Олиб қочма, қаерда кўргансан? – деди у ишонқирамай.
– Ана, елкангнинг устида турибди, китоб ўқимайдиган бошнинг қовоқдан нима фарқи бор?
Янги уйга кўчиб келиш барчамиз учун ҳам улуғ бахт эди. Бир уй, бир даҳлиз биз учун подшоҳ саройидан кўра ҳам аълороқ эди. Пойдеворига пишиқ ғишт теришга, томига тунука эмас, лоақал шифер ёпишга ҳам моддий имконият йўқ эди. Пойдеворига бир қатор тош ётқизилиб пахса урилган. Томига нима топилса, ўша ёпилган: “тўл” деб аталмиш сақичланган қора қоғоз ҳам, эски фанер ҳам… бор эди. Кузда, ёмғир ёға бошлаганда бу томнинг “фазилати”ни кўрдик. Кейинги ёзга қадар чакка билан олишиб чиқдик. Кичкина бўлганим учун томга мени чиқаришарди. Чакка ўтаётган жойларга тоғоралар қўйиб тушардим. Шифтдан тупроқ тўкилмасин, деб қоғоз ёпиштирилган эди. Чакка ўтганда қоғоз ивиб, чопқиллаб юрган сичқонлардан бири пастга тушиб кетди. Овқатланиб ўтирган эдик, жонивор косадаги шўрвага тушиб бизни аввал чўчитди, кейин кулги уйғотди…
Бугун қурилаётган ҳашаматли уйларга боқиб, эллигинчи йиллар манзарасини эслайман. Бизга ўхшаган бечораҳоллар кўп эди. Ҳатто биздан-да баттарлар бор эди. “Шайтанат”ни ўқиганлар эътибор беришгандир, Асадбекнинг туғилган кунида дўсти Жалил унга эски калиш совға қилади. Бу совғанинг маъноси: ўтмишингни унутма! Жалил образида икки дўстим ҳаёти ва одатлари мужассам бўлганини