Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

устозларни ранжитувчи ўқувчиларни учратиб турамиз. Айрим ота-оналар фарзандлари олдида устозларни ҳақорат қилишдан ҳам тоймайдилар. Устозига меҳр ва ҳурмат кўрсатишни билмайдиган ва ўрганишни истамайдиган бахтсиз талаба бир умр фақат ўзигагина меҳрибон ва фақат ўзинигина ҳурмат қилувчи худбин бўлиб қолади. Саҳро тиканини экиб, гул оламан, деган одам ақлли одам эмасдир. Ўзига илм-ирфон ўргатувчи устозининг қадрини билмаган одам Ватан, миллат учун фойдали бир одам бўла олмайди. Ислом дини нуқтаи назаридан қаралса, адо этиб, тугатиб бўлмайдиган ҳақлар орасида устоз ҳузуридаги қарздорлик ҳам бордир.

      Шу ҳикоятлар баҳонасида икки мазмун англатувчи бир мақолга изоҳбермоқ зарурати туғилди. Устозларнинг мавқеи ҳақида гап кетгандаайримлар бу мақолни “Устоз отанг”, тарзида, бошқалар эса “Устоз отанг” шаклида баён қиладилар. Бунга сиз нима дейсиз? Қайси бири тўғри? Фарзанд учун одамлар орасида отанинг мавқеидан баланд зот йўқ. Лекин ота ўрнида кўриб ҳурмат қилинадиганлар бор. Демак, устоз отад улуғ экан. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор: ота фарзандини боқишга, тарбия қилишга мажбур. Лекин устоз айнан шу фарзандга илм беришга мажбур эмас. Агар: “Бу болани ўқитмайман”, деса айбли саналмайди. Шу боис ҳам унинг отага нисбатан улуғлиги мавжуд. Ҳазрат Али (р.а.): “Менга бир ҳарф ўргатган кишининг хизматкори бўлишга тайёрман”, – деганлар.

      Ҳамонки устоз отадан улуғ экан, “Ота рози – Худо рози”, деган мақолни “Устоз рози – Худо рози” деган маънода ҳам англашимиз ва шунга яраша ҳаракат қилишимиз шарт экан. Кимки, устозининг розилигига етишибди, демак, у бахтиёрдир!

      Яқинда соҳибқирони акбар Амир Темур ҳазратларининг баёнларини ўқиб, ундаги бу сатрлар диққатимни тортди:

      “Мени ёшлигимда ўқитган мулла Алибек деган кишининг оғзида тиши йўқ бўлса ҳам, маҳалла болаларига Қуръон таълими бериб, хат ёзишни ўргатар эди. Мен етти ёшимда бу одамнинг мадрасасидан чиқиб, Шайх Шамсиддиннинг мактабхонасида ўқиганман. Мен Кеш шаҳрини бино қилдираётган чоғимда у одамнинг вафот этганига хийла вақт ўтиб кетган эди. Устозларимдан Шайх Шамсиддиндан қолган фарзандларининг ҳаёт вазияти ёмон эмас бўлса ҳам, Мулла Алибекнинг фарзандларида қийинчилик борлиги кўрунур эди. Бу аҳволни кўзда тутуб, устозим Мулла Алибекнинг фарзандларининг ҳар бирига бир донадан уй солиб бериш билан, уларни узилмас маош билан таъминлашни волийларимга таъкидлаб амр берган эдим.

      Шу мавзу устида Шом шаҳрида кўрушганим Ибн Холдун деган зотнинг бир ҳикматли сўзи ҳамон ёдимда эди. У одам бундоғ дер эди: “Аллоҳ таоло инсонларга берган саломатлик неъматидан кейинги неъмати, улуғ одамлар билан дўст қилмоқ неъматидур. Чунки улуғ одамнинг дўстлиги орқасидаги кишилар, тилак ва орзуларига эришиб, халқ орасидаги ўрни ва ҳашамати ҳам юқорилайдур”, – деб эди. Бу ҳикматли сўздан ташқари ўз идрокимда шундай бир ғоя ҳукмфармо эдики, менга нисбатан ҳар қандай жиҳатдан дўстлиги зоҳир бўлган,

Скачать книгу