Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

ибодат қилишарди. Уларнинг бирлари эронлик, иккинчиси Ироқдан эди. Бир дин, ҳатто бир мазҳабдаги бу икки одам неча йил аввал ўз мамлакатлари манфаатлари учун қўлга қурол олган эдилар. Жанг майдонининг икки томонидан туриб олиб бир-бирларини ўлдирмоқ қасдида ўқ узган эдилар. Улуғ марҳаматли Аллоҳ уларнинг жонини сақлаб қолиб, бу муқаддас уйда уларни учраштирди. Ибодатдан сўнг улар бир-бирларига салом бериб, туғишган биродарлар каби қучоқлашиб кўришдилар.

      Одам болалари ҳамиша шундай яшасалар бўлмасми экан?

      Донишмандлардан бири: “Биз бу дунёга бир парча кафанлик ишлаб топиш учун келганмиз”, – деган экан. Топганимиз, оқибат бизга насиб этувчи шу нарса экан, талашмоқдан, зулм қилмоқдан, зулм кўрмоқдан қандай наф бор?

      Демоқчиманки, тарихга ёки Қиёмат кунидаги вақт ўлчовига нисбат қилиб олганда бир неча сонияга тенг келадиган умримизда меҳр-муҳаббат билан яшамоқлиқ саодатига етишмоқлик барчамизга насиб этсин. Қиёматда, ҳисоб-китоб кунида бир-биримизга кўрсатган шу меҳр-оқибат ўзимизга шафоат бўлар, инша Аллоҳ!

      Маҳаллийчилик миллатни ичдан кемирадиган иллат. “А” мамлакати “Б” мамлакатига уруш очмоқ учун тадорик бошлади. Шунда махфийлари хабар бердиларки, бу мамлакатда маҳаллийчилик кучли экан. “А” мамлакатининг ҳукмдори уруш тадоригини тўхтатиб дедики: “Улар билан жанг қилиб қон тўкмоқға ҳожат йўқ, улар шусиз ҳам бир-бирларини еб адо қилурлар”.

Ўзбек ойим киярмиди қорабир-бирин заҳарламасафарзандлар…

      Ўттиз йил муқаддам Фарғона вилоятидаги бир қишлоқда кўнгилни хира қиладиган суҳбатга гувоҳ бўлиб эдим. Ўшанда беш-олти зиёлииштирокида мактаб директорлиги вазифасига номзодлар норасмий равишда муҳокама қилинган эди. Бу мансабга юқори идора лойиқ топаётган номзодни зиёлилар давраси кескин рад эди. “У яхши мутахассис, лекин бизнинг қишлоқдан эмас. Мактаб бизнинг қишлоқ ерида жойлашганидан кейин директор ҳам бизнинг қишлоқдан бўлиши керак!” Ана холос! Қишлоқ зиёлисининг онги шу қадар торми?! Бу даъвони маъқуллаётганларнинг иккитаси Тошкентда керилиб юрадиган зиёлилардан, бунисига нима деймиз? Номзоди рад этилаётган муаллим бошқа вилоятдан, ўзга тумандан эмас, суҳбат бўлаётган чойхонадан беш юз қадам нарида яшайди. Мактабда икки қишлоқ фарзандлари ўқийди. Икки қишлоқнинг чегараси – бир қулоч кенгликда оқувчи ариқ. Ана сизга маҳаллийчиликнинг энг тубан кўриниши!

      1993 йил эди шекилли, маҳалламизда жойлашган масжид қавми орасида бундан-да ачинарли муҳокама бўлиб эди. Диний идора имомликка бир домлани юборди. Бундан маҳалла аҳли норизо бўлиб, бомдоддан сўнг ўзларича муҳокама издиҳомини ўтқаздилар. “Маҳалла масжидига ўзимизнинг маҳаллалик одам имом бўлиши керак!” – асосий масала шу. Агар шу маҳаллалик одам ислом илмини пухта биладиганлардан бўлса, талаб инкор этилмаслиги керак. Лекин имомликка даъвогар, бу ғалвани бошлаётган одамнинг билими ниҳоятда саёз, тажвиди ҳам норасо. Лекин талаб қилувчиларни бу қизиқтирмайди, чаламулла бўлса-да, шу маҳалла одами имомлик қилсин. Бу талабда маҳаллийчиликдан ташқари жоҳиллик ҳам зоҳир эди.

Скачать книгу