Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

ажиб меҳр ила тасвир этмишлар:

      “Жанубий тарафидағи қасабалар бир Андижондурким, васатта воқе бўлубтур. Фарғона вилоятининг пойтахтидур. Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас. Андижоннинг ношпотисидин яхшироқ ношпоти бўлмас. Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Кеш қўрғонидин сўнгра мундин улуғроқ қўрғон йўқтур. Уч дарвозаси бор. Арки жануб тарафида воқе бўлубтур. Тўққуз тарнов сув кирар. Бу ажабтурким, бир ердин ҳам чиқмас. Қалъанинг гирдо-гирди хандақнинг тош ёни сангрезалик шоҳроҳ тушубтур. Қалъанинг гирдо-гирди тамом маҳаллоттур. Бу маҳалла оила қалъаға фосила ушбу хандақ ёқасидоғи шоҳроҳтур. Ови қуши доғи кўп бўлур, қирғовули беҳад семиз бўлур. Андақ ривоят қилдиларким, бир қирғовулни ускунасини тўрт киши еб тугата олмайдур. Эли туркдур. Шаҳр ва бозорисида турки билмас киши йўқтур. Элининг лафзи қалам била росттур. Ани учунким, Мир Алишер Навоийнинг мусаннафоти бовужудким Ҳирийда нашъу намо топибтур, бу тил биладур. Элининг орасида ҳусни хейли бордур. Юсуф Ҳожаким, мусиқида машҳурдир, Андижонийдур. Ҳавосининг уфунати бор. Кузлар эл безгак кўп бўлур.

      Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи-жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилатида хейли аҳодис ворид бўлубтур. Қўрғонининг шарқи жанубий жонибида бир мавзун тоғ тушубтур. Барокўҳға мавсум. Бу тоғнинг қулласида Султон Маҳмудхон бир ҳужра солибтур, ул ҳужрадин қуйироқ ушбу тоғнинг тумшуғида тарих тўққуз юз иккида мен бир айвонлиқ ҳужра солдим. Агарчи ул ҳужра мундин муртафеъдур, вале бу ҳужра бисёр яхшироқ воқе бўлубтур: тамом шаҳр ва маҳаллот оёғ остидадур. Андижон руди Ўшнинг маҳаллотининг ичи била ўтуб, Андижонға борур. Бу руднинг ҳар икки жониби боғот тушубтур, тамом боғлари рудқа мушрифтур, бинафшаси бисёр латиф бўлур. Оқар сувлари бор, баҳори бисёр яхши бўлур, қалин лола ва гуллар очилур. Барокўҳ тоғи доманасида шаҳр била тоғнинг орасида бир масжид тушуптур, масжиди Жавзо отлиқ, Тоғ тарафидин бир улуғ шаҳжўй оқар. Ушбу масжиднинг ташқари саҳни нишеброқ, себаргалик, пурсоя, сафолиқ майдон воқе бўлубтур. Ҳар мусофир ва раҳгузар келса, анда истироҳат қилур. Ўш авбошининг зарафоти будурким, ҳар ким анда уйқуласа, ул шаҳжўйдин сув қуярлар. Умаршайх мирзонинг охир замонларида қизил била оқ мавжлиқ тош ушбу тоғда пайдо бўлди: пичоқ дастаси ва такбанд ва баъзи нималар қилурлар, хейли яхши тошдур. Фарғона вилоятида сафо ва ҳавода Ўш чоғлиқ қасаба йўқтур”.

      Ҳужрага доир сатрларни ажратиб ёзганим бежиз эмас. Болалик кезларимда Бобурнинг ҳужраси ҳақида кўп ҳикоялар эшитганман. Аяжоним Ўшга ҳар борганларида бу жойларни зиёрат қилар эканлар. Сулаймонтоғдаги “қилкўприк” деб ном берилган қияликдан ўтмоқчи бўлган кишининг гуноҳи кўп бўлса – пастга йиқиларкан, гуноҳсиз бўлса –ўтиб оларкан. Бу албатта, бир афсона, чунки неча минглаб гуноҳкорлар “қилкўприкдан” осонгина ўтиб олгач,

Скачать книгу