Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

шон-шараф берган буюк давлат арбоблари улуғ устозлар парваришида етишган эдилар. Бу устозлар ўз тарбиясидагилар қалбига масъулият ва марҳамат туйғулари жойлаштирганлар. Инсоният тарихида ўтган шоҳу султонларнинг сон-саноғи йўқ. Лекин уларнинг оз қисмигина кишилик хотирасида қолган. Тарих зарварақларида номлари нақш этилган шахслар ҳаётига разм солсак, уларнинг доно устозлардан сабоқ олганларига гувоҳ бўламиз. Доно устоздан сабоқ олмоқ бир масала, бу сабоққа амал қилмоқ янада муҳимроқ масала. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур… ҳазратларининг устозларга кўрсатган меҳр-илтифотлари бизга маълум. Мирзо Улуғбек ёшлик чоғларида, гарчи шаҳзодаларга хос одат бўлмаса-да, устозлари Қозизодаи Румий ҳазратларининг тўнлари этагини ўпган эканлар. Мирзо Бобур Самарқандга лашкар тортиб келганларида Хўжа Аҳрор Валий ҳазратларининг беҳуда қон тўкмаслик хусусидаги ўгитларига амал қилиб, жанг қилмай изларига қайтганлар. Туркиядаги Усмонли давлатининг асосчиси Усмон Ғозийга оталари Эртурғул Ғозий шундай васият қилган эканлар:

      “Эй ўғил!

      *Шайх Адабалини асло хафа қилма.

      *У бизнинг қавмимизнинг машъалидир. Тарозуси бир дирҳамга ҳам адашмайди.

      *Менга қарши келсанг ҳам унга қарши келма!

      *Менга қарши чиқсанг – хафа бўламан. Унга қарши келсанг – кўзларим сенга боқмайдиган, боқса ҳам сени кўрмайдиган бўлади.

      *Бу сўзларим шайх Адабали учун эмас, сен учундир.

      *Бу гапларимни васиятим ўрнида кўр”.

      Бу гапларни ўқиб ўйланиб қолдим: оталаридан сўнг тахтга ўтириб, саройдаги илм аҳлининг, хусусан устозларнинг қадрига етмай, хорлаганлар ва оқибатда ўзлари хорланганларга шундай васият қилинмаганмикин? Қилингандир. Устозларининг қадрига етган подшоҳ уларнинг келажагини ўйлаши табиий ҳолдир. Кўзлари хазинадаги олтин жилосидан кўр бўлган тахт ворислари бу васиятни назар-писанд қилмаганлар. Натижада, тириклик чоқлари элнинг қарғишига қолдилар, ўлгач, номлари қора билан ёзилди…

      Истанбулда бўлганимда султон Айюб масжидининг яқинидаги “Бухоро” деб номланган қаҳвахонага кирдим. Девордаги тилла ҳал юритилган ёзув эътиборимни тортди, ўқидим: Эртурғул Ғозийнинг васияти экан. Қаҳвахона деворига устозни эҳтиром қилишга доир васиятнинг ёзиб қўйилиши менга ажабланарли туюлди. Кейин бу ишда улуғ бир доноликни кўрдим.

      Искандар Румийнинг (Александр Македонский) Арасту (Аристотель) исмли устози бор эди. Ундан бемаслаҳат иш қилмасди. Устози саройга кириб келса, ўрнидан туриб, иззат билан кутиб оларди. Ҳатто уни ўз отасидан ҳам ортиқроқ кўрарди. Бир куни Искандар Румийдан: “Нечун Арастуни отангиздан ортиқ иззат қиласиз?” – деб сўрадилар. Ул дедики: “Отам гўёки мени осмондан ерга туширди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни, отам менинг дунёга келмоғимга сабабчидир. Устозим ўргатган илм ва одоб эса мартаба ва иззатимнинг ортмоғига асос бўлди”.

      Ислом қўшинлари Истанбулни фатҳ этгач, Фотиҳ

Скачать книгу