Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 31

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

бораманми? Хотинимнинг кўзига қандай қарайман?” Шунақа қилиб, ўйин ўн кундан кейинга белгиланади.

      Ҳой, Абдумалик аканинг ўғли, гапимни эшитяпсанми, намунча анқаясан?! Ана энди тасаввур қил: бир томонда “Тўртешар”нинг қорин қўйғон азамат йигитлари. Иккинчи томонда ўзимизнинг “Юмалабтепар” қўмондаси. Ҳакамбойвачча уларнинг жўрабошиларини чақириб “Агар рухсат берсангиз, ҳуштакни чалсам-у ўйинни бошлаб юбора қолсак”, деб илтимос қилади. “Воҳ! дейди “Юмалабтепар”нинг жўрабошиси. Бетоқат хотинга ўхшаб намунча шошасан? Бир йилдан бери бу оғайним билан энди учрашиб турибмиз. Ўйиндан кейинги ош-пошнинг маслаҳатини қилиб олайлик”. Ҳакам сал таранглиқ қилади-ю паловхонтўрадан ўзига ҳам насиба тегишини билгач, сал нари кетади. Жўрабошилар бир чекимдан нос отиб олишгач, “Пачоқтўп” чойхонасида ошхўрлик қилиб олишга келишиб олишади. “Юмалабтепар” ўйинда ютқизиб беришга, “Тўртешар” эса ошнинг харажатини кўтаришга келишадилар. Ҳомийлар томонидин “Юмалабтепар”нинг ҳар бир ўйинчисига майдақавиқ чопон, иккита ароқ, иккита коньяк, йигирмата “Кока-кола”, икки кило сон гўшти, уч кило биқин гўшти, бир килодан жигар тайёрлаб қўйилгани эслатилгач, 4 : 1 ҳисобида тўхталишди. “Юмалабтепар” бачаларининг кайфиятлари сал пачоқроқ бўлиб тургани учун улар уришлари лозим бўлган тўпни ҳам “Тўртешар” ҳимоячиси ўз дарвозасига киритадурғон бўладир.

      Ҳа, айтмоқчи, “ғалатфутбол”нинг асосий талабини айтмабман-ку? Талабга кўра, ҳар бир футболчи бачада алоҳида-алоҳида қўл телпони бўлиши шарт. Чунки ўйин пайтида тўпни кимга оширсам экан, деб бош қотириб ўтирмайди. Масалан, дарвозабон тўпни қўлига олиб, майдонга кўз ташлайди. Қараса, чап қанотдаги ярим ҳимоячи бўшроқ турибди. “Йўқ, унга оширмайман, кечаги ошда менинг олдимдаги устихонни уриб кетган эди”, деб ўйлайди. Ўнг томондаги ярим ҳимоячига қараса, бечоранинг аҳволи ночорроқ кўринадур. Чунки кеча қовуннинг устидан “Фанта” отлиқ сариқ ширин сув ичгон эрди, ҳар нечук, нафсининг бу ўйуни энди қорин ичинда самара бераётгандур? Шундай тўхтамга келмиш дарвозабон ўзидан хийла узоқроқда бўлмиш марказий ҳужумчига телпон қилади:

      “Акахон, қалайсиз, чарчамадингизми? Тўпни сизга оширсам қабул қилиб оласизми?” деб сўрайдир.

      “Мендан бошқа ўйинчи қуриб кетибдими? Ана, тренирнинг жиянига узат, доим тайёр ошга баковул бўлиб туради. Умуман, менга бошқа тилпон қилма. Менга ҳозир хотиним телпон қилиши керак”, деб жавоб берадир ҳужумчи. Дарвозабон чап қанот ҳужумчига телпон қиладир. Телпон тушмагурдан бир жононнинг “Абонент ҳозир одамгарчилик доирасидан ташқарида”, деган жувобни эшитгач, аччиғи чиқиб, тўпни шарт ерга қўядир ва устига ўлтуриб оладир. Тилининг тагига нос ташлаб, бебурд ошналарини сўкадир.

      “Нос қаёқдан келди?” дейсанми? “Ғалатфутбол”нинг талабидан иккинчиси шу-да. Дарвозанинг ортида бир халта нос турмаса, ҳисобмас. Ҳакамнинг башарасига нос тупуриб юбормаслик учун тўп тепаётганида нос отмаса бас, бошқа пайт оғзини тўлдириб олса ҳам,

Скачать книгу