Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

қисқа қила қолдим. Ниёзматов буни тушунди. Қўлимдаги газетани олиб, тезгина кўз югуртириб чиқди-да, “сенга рухсат”, деди. Мен буни хонадан чиқишга рухсат, деб тушундим, кейин англасам, жазодан қутилиб қолишимга ижозат бўлган экан. Базанов “Старт”даги тренерлик вазифасидан бўшатилиб, болалар билан ишлаш тақиқланди. Исҳоқ Тошмуҳамедов ҳам “Чарм тўп” президентлигидан, болалар футболи раҳбарлигидан четлатилди.

      Кейинги йилги мусобақаларда 11-12, 13-14 ёшли болалар икки гуруҳда иштирок этдилар. “Чарм тўп”нинг кўлами кенгайди. Жумҳурият мусобақалари фақат Тошкентда ўтказилмай, бошқа шаҳарларга ҳам кўчди. Қўқондаги мусобақаларда тошкентликларнинг омади чопмади. Нукусликлар чемпион, гулистонликлар иккинчи, тошкентликлар учинчи ўринни эгаллашди. Наманганлик болалар ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Финалга чиқишлари ҳам мумкин эди. Аммо устозларининг калтабинлиги туфайли улар асосий ғалабани бой бердилар. Ҳал қилувчи ўйин бўладиган куни пешин чоғи наманганликлар кўринишмади. Ажабландим. Улар ўйинга ярим соат қолганда стадионда пайдо бўлишди. Устоздан “Қаерда эдинглар?” деб сўраган эдим, у фахрланиб: “Болларни қувонтирдим, яхши ўйин кўрсатганларининг мукофотига самоворхонада ош қилиб бердим”, деди.

      Ана сизга тренернинг аҳволи! Ўйин бошланди, “ошхўр футболчилар” югура олишмайди, тинмай чанқашади… Устознинг самоворхонадаги “мукофоти” эвазига шармандаларча ютқизиб, уйларига кетишди. Мусобақа якунлангач, нукусликларнинг устози “Биз Бутуниттифоқ мусобақасига боролмаймиз, иккинчи ўринни олганлар бора қолсин”, деди. Кутилмаган бу қарор барчани ажаблантирди, сабабини тушунтиришни талаб қилишди, у эса “имкониятимиз йўқ”, дейиш билан чекланди. Қўқон аэропортида учрашганимизда у мени ресторанга таклиф қилиб, “элликта-элликта” билан сийламоқчи бўлди. Марҳамати учун раҳмат айтдим, у ўзини ўзи меҳмон қилиб, очиғига кўчди:

      – Командамнинг ҳаммаси ёши катта болалар. Битта ҳам тўғриси йўқ. Ереванга бориб, шармандам чиқиб қайтишни истамайман. Ростов-Дондаги гаплардан хабарим бор. Менга шу чемпионлик ҳам етади, – деди.

      Бутуниттифоқ мусобақасига бориш масаласи Тошкентга қайтганимизда Ниёзматов ҳузурида муҳокама қилинди. Масала оддий кўринган эди, чемпион бормаса, ўз-ўзидан вице-чемпионга йўл очилади. Лекин гулистонлик жамоада битта ҳам ўзбек футболчиси йўқ, менинг шундан кўнглим ғаш эди. Ўтган йилдагидай тўртта ўзбек болани қўшиш эса мутлақо имконсиз. Бирдан бир йўли фақат ўзбек болаларидан иборат тошкентлик жамоага йўл очиш. Ниёзматов менинг фикримни билишни истади. Албатта мен унга хаёлимдаги гапни айтолмас эдим. Лекин Қўқондаги мусобақалар олдидан ўтказилган текширувда Гулистон шаҳри жамоасига нисбатан гумон уйғонганини йиғилганларга эслатиб, “Бир кўчада турадиган учта бола бир-бирини танимади. Ўша жойда аниқлашнинг имкони бўлмагани учун текширув кейинга қолдирилган эди”, дедим. Гапимни бошқалар тасдиқлашгач, Ниёзматов “Тилингдан тутилдинг, эртага Гулистонга жўнайсан. Икки кун муҳлат, текшириб, натижасини

Скачать книгу