Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

билмайман, лекин “Лола” чиройли исм. Мен Матлубанинг ўзбекчасига қилиб тикилган кенг кўйлагини кийиб мактабга чиқдим. Кейинги ёзда отам урушдан ногирон бўлиб қайтди. Бизга келишларини хабар қилишган эди. Завод ҳарбий тартибда ишлаётгани учун онамга рухсат беришмади, уй эгаси Жамол аканинг аравасида Матлуба икковимиз бекатга чиқдик. Санитар поездини икки кун кутдик. Жамол ака сабрли одам эдилар, “тирикчилигим қолиб кетяпти”, демай, биз билан бирга бўлдилар. Учинчи куни келган поезддан отамни замбилда кўтариб тушишди. Унинг тирик қайтгани биз учун бахт эди. Лекин бу бахт калта экан. Отам ўрнидан турмади. Уч ойдан кейин уни Боткин қабристонига дафн этдик. Жамол ака дурадгорликни билар экан, ўзи тобутни ясаб берди, маҳалладан беш-олти одам чиқиб, арава орқасида биз билан пиёда бордилар. Отамни танимаган, дини ҳам бошқа бўлган одамларнинг дафн маросимида иштирок этганига ўшанда ажабландим. Улар бу ҳаракатлари билан инсонийлик фазилатларини намойиш этганларини кейинроқ англаб етдим. Сизлар одам ўлиши билан олиб бориб кўмар экансизлар. Отамни иссиқ уйда бир кун сақлашимизга Жамол ака қаршилик билдирмади. Ростовга урушдан кейин қайтдик. “Ростсельмаш” “Ўзбексельмаш”га айланган, онам унда ишлашни давом эттиришлари мумкин эди, лекин она шаҳримизга қайтишни истадилар. Мен юрагимнинг ярмини Тошкентга ташлаб қайтдим. Зилзила ҳақида сендан шунчаки сўрадим. Хабарни эшитишим билан назаримда зилзила уйларга қўшиб, отам ётган қабристонни ҳам остин-устун қилиб юборгандай туюлиб, эртасигаёқ Тошкентга учдим. Урушда паноҳ топган уйга бордим. Бизда қизлар турмушга чиқиб, эрларини ота уйига бошлаб келадилар. Сизлар узатиб юборасиз. Дугонам Матлуба ҳам Қашқар маҳаллага келин бўлиб тушган экан. Укаси билан уникига бордик. Ёрилиб ётган уйи бузилиш арафасида экан. Билишимча, у Бешқайрағоч деган жойда уй қурибди…

      Лола опа хотираларга берилиб бир оз гапиргач, енгил тин олди. Кейин қошлари чимирилди:

      – Кечаси шерикларингнинг қилиғини билдим. Ўзбекистондан бўлганлари учун милиция чақирмадим, мен ўзбеклардан кўп яхшилик кўрганман.

      – Улар ўзбек эмас, – деб эътироз билдирдим.

      – Биламан, лекин иснод барибир Ўзбекистон номига тушади. Шерикларинг кетишди, лекин маржаси қолди. Сен шерикларингга тушунтир, бундай қилишмасин, маржасини йўқотсин. Ҳайдамасам, бошлиғимдан дакки эшитаман, лекин бу қўрқинчли эмас. Бу жойларда болалар ётишади, уларнинг ўрнини булғанишига тек қараб тура олмайман.

      – Мен уларни яхши танимайман, айтганим билан гапимга киришмаса керак.

      – Шунақадир девдим. Яхши, у бузуқни ўзим чиқариб юборай.

      Лола опа бузуқ жувон ётган хона томон кетди. Салдан сўнг ранги оқариб, лаблари сал титраган ҳолда қайтди. Кружкасидаги совуб қолган чойдан бир-икки ҳўплади.

      – Ниҳоятда сурбет экан. “Улар менга пул беришлари керак эди, кечгача бўлса ҳам кутаман”, деяпти. Ҳақини ундирмагунча кетмас эмиш. Ҳали замон Донецкдан сайёҳ болалар келиб

Скачать книгу