Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Тошкент маҳаллаларидаги аҳволни синчиклаб ўрганиб чиқсак, бунақа “болажон фидойилар” 70-80 фоизни ташкил этишига гувоҳ бўлишимиз шубҳасиз.

      Болалар футболи учун чинакамига эътибор берадиган маҳаллаларда аҳвол қандай? Футбол майдончаси бор, ҳомийлар бор. Бу яхши. Лекин улар “Қандай бўлса-да ғолибликни эгаллаш керак, маҳалла обрўйи тушмасин”, деган шиор остида иш олиб боришади ва аввалроқ айтганим, ғирромликни бошлашади. 60-80 йиллардаги ғирром жамоаларда ёши катта ёки футбол мактабида таҳсил оладиган болалар текинга ўйнаб беришарди. Ҳозир “бозор иқтисоди” даврида “Ўроқ” маҳалласи футбол командасига жалб қилинган “Болта” маҳалласида яшовчи болага худди чет элдаги профессионал командалардаги каби пул тўланади. Таъбир жоиз бўлса, бир маҳалла жамоаси бошқа маҳалла футболчисини сотиб олади. Демак, қайси маҳалланинг ҳомийлари сахийроқ бўлса, шу маҳалланинг футбол жамоаси бошқаларни доғда қолдираверади. Мазкур мусобақани ташкил этишдан мақсад шу эдими?

      Дунё спортидаги ғирромликларнинг барҳам топишига ишонмайман. Чунки, “Балиқ бошидан сасийди”, деганларидай, болалар спортидан то катталарнинг профессионал спортига қадар кўзбўямачиликларни кузатамиз. Профессионал спорт қиморга айлангач, жамоанинг ғалабаси ёки ютқизиши ўйиндаги маҳоратига эмас, катта миқдорда пул тикканларнинг истагига қараб бўлгач, ҳалоллик ҳақида орзу қилиш ҳам мумкинмас. 2004 йил эди шекилли, тошкентлик машҳур Моштабиб – ҳожи Абдужаббор акани исроиллик бир бадавлат беморни кўриш учун ўша ёққа олиб кетишди. Ҳожи акамиз сафардан қайтгач, таассуротларини баён қила туриб, беморнинг уйидаги бир воқеани айтдилар. Бемор телефонда ким биландир гаплашиб, компьютерига қандайдир белгилар қўйгач, мулозимига “Барса” ютқизиши керак. 18-дақиқада Рональдиньо тўп урсин. Севилья 48-, 51- ва 80-дақиқада жавоб берсин, тўпларнинг иккитасини фалончи-фалончилар урсин, охиргисини “Барса”нинг фалончи ҳимоячиси ўз дарвозасига уриб қўйсин”, деб буюрибди. Ҳожи акамиз футболга унча қизиқмасалар ҳам, меҳмонхонада шу ўйинни кузатибдилар. Натижа худди бемор буюргандай бўлибди. Ҳожи акамиз бу найрангни яхши англамаган эканлар, мен тушунтирдим:

      – Кимдир футбол ўйинидан завқ олади, яна кимлардир катта фойда. Стадионни тўлдириб ўтирганларнинг ҳаммаси ҳам спортга ишқибоз эмас, кўпчилиги қиморбоз, “бу ўйинда “Барса” ютади”, деб пул тиккан. Минг доллар тикса-ю, “Барса” ютса, унинг пули икки минг доллар бўлиб чўнтакка қайтади. “Барса” ютқизса, тиккан пули учади-кетади. Қаёққа учади, дейсизми? Сиз даволаб келган беморнинг чўнтагига. Стадиондаги қиморбозлардан ташқари дунёнинг минглаб қаҳвахоналарида ўйин учун тикилган пуллар йиғиб олинади. Буларни кўзга кўринмас гуруҳлар бошқаради. Ўйиндан сал олдин улар дунё бўйича маълумотларни тўплайдилар. Шунга қараб, беморингизнинг буйруғи билан қайсидир жамоага пул тикилади. Агар “Барса”га кўпроқ пул тикилган бўлса, у “Севилья”га тикади ва унинг ғалаба қозониши шартлигини белгилаб қўяди. Агар шунчаки

Скачать книгу