Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Марказий армия спорт жамоасига (ЦСКА) олишди. “Пахтакор”дан кетиши афсусли бўлса-да, Москвадаги эътиборли командада ўйнашидан фахрландик. Аммо унга командадан жой беришмади. Захирада ўйнаб қайтди, икки йиллик умри бекорга совурилди. Эҳтимол, унинг “шохини синдириш” учун атайин шундай қилингандир? Буниси бандага қоронғи, Худога маълум.

      Болалар мусобақаларини бошлашгач, газета саҳифаларини мақолалар билан тўлдириш менга топширилди. “Нималарни ёзай? Қандай ёзай?” деган саволимга Суроб ака ҳам, Эркин ака ҳам елка қисиб қўйишди. Улар атайин шундай қилишмади, биринчи марта ўтказилаётган тадбирни қандай ёритишни улар ҳам аниқ билишмасди. Ўзбекистонда у йиллари спорт журналистикаси жуда заиф аҳволда эди. Спорт газетасининг ходимлари асосан рус журналистлари эди. Газета рус тилида тайёрланиб, “Физкультурник Узбекистана” номи билан нашр қилинар, икки таржимон хизмати билан “Ўзбекистон физкультурачиси”га айланарди. Футбол шарҳловчиси Назарянц ўйинларга қандай баҳо берса, шундай қабул қилинарди. У Ўзбекистонда “шарҳловчилар қироли” эди. Москвадаги “Советский спорт” газетасига “Ўзбекистон қироли”нинг тиши ўтмасди. Нари борса, “Пахтакор”нинг ўйини ҳақида уч-тўрт сатрдан иборат кичик хабари чиқарди.

      Шундай муҳитда камина спорт журналистикасига кириб келишим ва ўзимни кўрсатишим керак эди. Бу ишда болаларга ҳикоялар ёзиб юрганим қўл келди. Ўйинлар ҳақида қуруқ хабарлар беришнинг қизиғи йўқ эди. Мен воқеабанд лавҳалар ёзиш услубини танладим. Масалан, ҳимоячининг ўйиндан чиқариб юборилиши мен учун қизиқарли мавзу бўлди. Хабар ичида “Қўқон командасининг ҳимоячиси қўполлиги учун ўйиндан чиқарилди”, деган сатрлар билан чекланмай, бу воқеани алоҳида лавҳага олиб кириб, “Ҳимоячи нега ўйнамади?” деб сарлавҳа қўйдим. Шу каби ўнга яқин лавҳаларни ёзиб, фотосуратчимиз Равил Албеков суратларини танлаб, бўлим мудирига топширдим. Эркин ака “ҳаммаси яхши”, деб муҳаррир хонасига кириб кетдилар. Мен лавҳалардан кераклисини танлаб олишар деб эдим. Бундай мусобақа биринчи марта ўтказилаётганини назарда тутиб, газетанинг тўрттала саҳифасини футболга ажратишга қарор қилишибди. Адабий ходим синовидан ўтганимдан, таҳририят ишончини оқлаганимдан ғоят қувондим. Қувончнинг фақат ўзимга маълум яна бир томони – қалам ҳақи эди. Газетанинг барча саҳифаларини эгалласам, юз сўм атрофида гонорар олардим. Таҳририятдаги дастлабки қиш ва баҳорни акамнинг эски пиджакларида ўтказгандим, кузга яқин янги пиджак сотиб олишни кўнглимга тугиб қўйдим. Лекин бу насиб қилмаган экан. Бир иш билан масъул котиб хонасига кириб, ёйиб қўйилган газета саҳифаларига кўзим тушди. Ажабки, муаллиф сифатида мен эмас, бошқа кишининг номи ёзилибди. Ҳамид ака кириб келиб, таажжубимни сездилар-да, индамасам ҳам, ўзлари изоҳ бердилар:

      – Сизга айтишга улгурмовдим, Равил акангиз кўндилар, Наримон аканинг уйлари бузилиб кетди, янги уйларига ёрдам бўлсин, деб шу маслаҳатга келдик. Йўқ десангиз,

Скачать книгу