Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 15
Ғафур Ғуломнинг шеърият ва насрдаги, таржимадаги маҳорати энг юқори баҳоларга лойиқ. Бундай истеъдод эгаларини Аллоҳ миллатга ҳамиша ҳам беравермайди. “Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам”, деганларидек, дардларини қалбга бутунлай кўмиб ташлашмаган. Тўғри, ўлимга гирифтор бўлиш хатари билан яшаганлар, лекин халқ дардини сатрларга сингдириш йўлини излаганлар. Доҳийларни мақтай туриб, бир-икки сатрда бўлса ҳам ҳақиқатни айтишга интилганлар. Бу соҳадаги тадқиқотни ҳам олимлар зиммасида қолдириб, шоирнинг бир шеърини тилга олиб ўтаман. Урушдан кейин кибрли инглиз лорди бизларни “Ёввойи қабила” деб атаган экан. Бу ҳақоратга шоир қандай чидасин?! 1949 йилда шундай жавоб ила ҳайқирди:
Қадим ўзбек халқисан, асл Одам авлоди,
Миср эҳромларидан тарихинг қарироқдир.
Хоразмнинг ҳар ғиштида боболарнинг ижоди,
Англо-саксонлардан анча юқорироқдир.
Бизда логарифманинг мушкул муаммолари
Қўлдаги бармоқлардай оддий қилинганда ҳал,
“Олий ирқ” даъвогари Черчилнинг боболари
Ҳатто санай олмасди ўн бармоқни мукаммал.
…Биз эккан пахталардан Ер юзида бор киши
Уятини ёпганда устма-уст, қават-қават,
Ҳозирги жанобларнинг маърифат ва дониши
“Пахта дарахт қўзисин жуни” деб билганлар фақат…
Бир неча йил муқаддам Хадрадаги ўқув марказига таклиф қилишди. Бу ерда болалар турли фан асослари билан бир қаторда инглиз тилини ўрганишар экан. Учрашувга Англия элчихонасининг вакили ҳам ташриф буюрди. Кўп болалар билан суҳбатлашди, менинг диққатимни учинчи синфда ўқийдиган қизнинг суҳбати ўзига тортди. У инглиз тилида эркин ва равон сўзлашиб инглиз меҳмонни қойил қолдирди. Мен таржимон ёрдамида меҳмондан болаларнинг билимига баҳо беришни сўрадим. Аъло баҳолади, ғоят таъсирланганини билдирди. Шунда мен “Таъсирланишингизнинг сабаби бу халқ болаларининг бунчалар даражада истеъдод эгаси эканини кутмаганлигингиздами?” деб сўрадим. Шубҳасизки, фикримни рад этди. Мен эсам инглиз лордининг гапини ва шоиримиз жавобини ёдга олиб дедимки:
– Ўзини кеча олий ирқ ҳисоблаган одам бугун кибр отидан туша қолмайди. Сиздан миннатдормиз, болаларимизга аъло баҳо қўйдингиз. Лекин ўша инглиз лордининг фикрида юрганлар юртингизда ҳали ҳам борлигига ишонаман. Мабодо шунақалардан битта ёки иккита қолган бўлса ҳам ва сиз ўша одам билан учрашиб қолсангиз, кўрганингиз бу болаларимизнинг қанчалар ақлли эканини айтинг-да, бу болалар