Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

билан сизни таъминласалар, халқимизга шу фойдалироқ эмасми? Аждодлар номи билан фахрланиш яхши, лекин зиёли одам “Мен улуғлар зурриёти бўлишга арзийманми, мен халқимга етарли хизмат қила олдимми?” деб яшаши керак. Ҳамонки, баҳс бошландими, келинг, дастурхонларимизни очайлик: сиз қозоқларга қандай хизмат қиляпсиз, мен ўзбекларга қандай хизматни қойиллатиб қўйдим? Тан олайлик, бовурим, даъвоимиз осмонда-ю, дастурхонимиз қуруқ. Сиз тўртта, мен иккита китоб чиқариб қўйиб керилмасак ҳам бўлади. Жамбул оғанинг ёшини яшаб, яна уч-тўрттадан китоб ёзармиз. Лекин вафотимиздан кейин йил ўтиб биров бизни эслайдими?

      Гапларим таъсир қилди. Абдулҳамид оға “накаут қилдинг”, деб мени ўпа кетди. Ярим чин, ярим ҳазил баҳсимизга Юрий Медведев якун ясади:

      – Тоҳир тўғри гапирди. Бунақа талашиш дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам бор. Лекин ҳеч бир ерда ижобий натижа бермаган. Ҳар бир зиёли қобилиятига яраша миллатига хизмат қилаверсин, натижасини келажак аниқлаб беради.

      Шу даврадан сўнг Абдулҳамид оға билан ака-укадек бўлиб кетдик. У киши тўрт – беш марта бизникига келдилар. Бизнинг “Фан ва турмуш” журналига ўхшаган “Билим жана энбек” нашрига бош муҳаррир бўлдилар, каминани шу журнал таҳрир ҳайъатига аъзо қилиб, гувоҳнома ҳам жўнатдилар. Бу гувоҳнома Чимкент йўлида иш берди: Сайрамдаги дўстимизникига кетаётган эдик. Йўл ҳаракати қоидасини бузиб эдим, қозоқ инспектори тўхтатди. Астойдил жазолайдиган кайфиятда эди, гувоҳномани кўргач, айбимни кечирди. “Фалак”, “Сомон йўли элчилари ” қиссалари Абдулҳамид Марҳабоевнинг таржимаси туфайли қозоқ ўқувчиларига етиб борди. Абдулҳамид оға билан хат ёзишиб турардик. Мактубларини “Тахир туғыс” деб бошлардилар. Тошкент яқинидаги Қозоғистоннинг “Сари оғоч” санаторийсига келган пайтлари албатта бизникига қўниб ўтардилар. Шундай ташрифлардан бирида меҳмон кутаётган гўзал қозоқ қизининг суратини совға қилдилар. “Тахир туғыс, Алматы эскерткiшi сенин уйинде де турсын. Абдул-Ҳамид”, деб имзо чекилган бу совға салкам қирқ беш йилдан бери уйим тўрида турибди.

      Саксонинчи йилларнинг охирларида Жомий ҳазратларининг таваллуд тўйларини ўтказиш тадориги бошланди. Қувонарли томони шундаки, бу тўйни ўтказишга икки жумҳурият зиёлилари жалб этилди. Тожикистонда ташкилий ишлар академик Муҳаммад Осимий, бизда академик Азиз Қаюмов раҳбарлигида олиб борилди. Тўй Самарқандда бошланиб, сўнг Тошкентда, кейин Тожикистонда давом этиши режалаштирилган эди. Дастлабки ишлар ўзаро хат ёзишув ва телефондаги сўзлашувлар орқали амалга оширилди. Тайёргарлик ишлари ниҳоясига етай деб қолганда Душанбедан фан доктори Аълохон Афсахзод акамиз келдилар. Азиз Қаюмов домламиз бу пайтда Ёзувчиларнинг дўрмондаги Ижод уйида эдилар. “Меҳмонни шу ерга олиб келинг, баҳаво жойда дам олиб қайтадилар”, дедилар. Икковимиз автомашинанинг орқа ўриндиғига жойлашиб, жўнадик. Ўша ойларда Ўзбекистоннинг раҳбари Рафиқ Нишонов қайсидир мажлисда “Ибн Сино тожик халқининг

Скачать книгу