Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

маданий савиясини ошириш, Европага яқинлаштириш учун бундай оилалар кўпайишини талаб қилган. Қадим Туронда ҳам форс ёки ҳинд ёки араб гўзалларига уйланиш расм бўлган. Замонавий мисолга ўтсак, Ҳиндларнинг машҳур сулоласи Жавоҳарлаъл Нерунинг набираси Раджив Ганди ўлдирилгач, унинг сиёсий фаолиятини хотини давом эттирди. Унинг партияси сайловда ғолиб келди, лекин бу хотин европалик бўлгани учун, ҳинд аёлларига ўхшаб сари либосида ўралиб юрса-да, Бош вазир лавозимига қўйилмади. Мен бу нозик масалага ўтиб, кимларнингдир иззат-нафсига тегмоқчи эмасман. Кўнгил – кўнгил-да, кимга уйланса уйланаверсин, лекин фарзандларини ўзбек қилиб тарбиялаши керак.

      “Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга ур”, деган мақолга амал қилиб, кўнгилни хира қилувчи бир мисолни эслаб ўтишим керак. Гап шундаки, “интернационал оила” бизнинг қариндошларда ҳам бор эди. Тоғамнинг катта ўғиллари Фаррух ака, тўйсиз, никоҳсиз, рус қизига уйланиб олибдилар. Худди киноларда кўрсатилганидек, чақалоғини кўтариб олган жувонни бошлаб келиб, “Это моя жена”, деган эканлар. Тоғам бунга қанчалик норози бўлмасинлар, ҳовли этагидаги икки хонани уларга бўшатиб берганлар. Бир қиз (Лола) ва ўғил (Алишер) кўрдилар. Янгамиз Валя опа Тошкентда туғилиб ўсган бўлса-да, ўзбекчани билмасдилар, шунга қарамай, қариндошларнинг барча маросимларида қатнашардилар, меҳр-оқибат бобида айрим ўзбек аёлларидан устун эдилар. Дадажоним, аяжоним вафот этган кунлари жиянлардан олдин шу келин – Валя опа етиб келган эдилар. Фаррух акамизнинг яна бир рус хотинлари борлигини вафот этган кунлари билганмиз. Лоланинг исми ўзбекча бўлгани билан рус қизи бўлиб тарбия топди, рус йигити билан турмуш қуриб, сўнг рус аёлларига хос феъли туфайли тезгина ажрашди. Ҳозир Россияда яшайди. Алишер ҳам рус йигити эди. Оила қурмади, гиёҳвандларга аралашиб, умрини хазон қилди. Уни Белгород шаҳрига дафн этишибди. Фаррух акамизнинг ҳаётдаги илдизлари шу тарзда қуриди.

      Не аламки, кичик ўғиллари Ҳасан ака ҳам Ленинградда ўқиётганларида рус қизига уйланиб олибдилар. Тоғам буни иснод деб қабул қилиб алам чекмадилар. Йўқ, бу иснод эмасди. Тоғамни “зурриётим қирқилиб адо бўлади, номим ўчади”, деган ташвиш қийнарди. Ҳартугул, Ҳасан акамиз биринчи оилалари билан кўп яшамай, ажрашдилар. Ўшлик қариндошимизнинг қизларига уйландилар. Набиралари Омонуллоҳ туғилганида тоғамнинг “Энди номим ўчмайди, илдизим қуримайди”, деб қувонганларини кўрсангиз эди!

      Рим султони Юлий Цезарнинг “Майдалаб бўлиб ташлагин-да, истаганингча ҳукмингни юргизавер”, деган фалсафасини большевик султонлари тўла-тўкис амалга оширдилар. Яқин ўтмишимизда “Ленинча миллий сиёсат” кўкларга кўтариб мақталарди. Аслида эса Сталинча миллий сиёсат қарор топган эди. Ленин 1924 йилнинг январь ойида вафот этган, миллий чегараланиш эса, ўктабрь ойида ўтқазилди. Ленин миллатга қараб эмас, ҳудудга қараб чегаралаш тарафдори эди. Масалан, Қофқазда уч жумҳурият эмас, битта “Қофқаз” жумҳурияти,

Скачать книгу