Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

билдим, ўша куни эса руҳланиб “Ёш ленинчи” таҳририяти томон шошилдим. “Ленин учқуни”, “Гулхан”да болаларга атаб ёзган ҳикояларим чиқиб турган эди. Энди катталар матбуотида ҳам чиқарканман, деган шодлик туйғусидан маст эдим. Бу таҳририят ҳам мен ишлаётган бинода жойлашган эди. Мендан тўрт-беш ёш катта йигит совуқ қарши олди.

      – Ҳикоя олиб келувдим.

      – Ҳозир вақтим йўқ.

      – Ташлаб кетайми, вақтингиз бўлганда ўқиб берарсиз.

      – Гапимга тушунмадингизми, вақтим йўқ. Ана, миллионта ҳикоя босилиб ётибди.

      Индамай чиқиб кетдим. Бу воқеа 1966 йилнинг 25 апрель куни содир бўлган эди. Аниқ эслаб қолганимнинг сабаби – эрталаб тонгда Тошкентни кучли зилзила уйғотди. Орадан роппа-роса 25 йил ўтгач, шу ёзувчи акамиз “Ёшлик” журналига янги асарларини кўтариб келдилар.

      – Аввал ўзингиз ўқинг, кейин ходимларга беринг, – деб илтимос қилдилар.

      Тасодифни қаранг! У кишидан фарқли ўлароқ, илтимосларини бажардим. Асарни холис кўз билан синчиклаб ўқидим, маъқул келмади. Наср бўлими мудирига бердим, фикримни билдирмадим. Улар танқидий фикр билдиришган экан, ранжиб кетдилар.

      Зилзила: “Чоржўй қаҳрамони”

      Тошкентда олдин ҳам ер қимирлаб турарди. Ҳамма ҳовлига қочиб чиқарди. Аср аввалидаги Андижон, урушдан кейинги Ашхобод зилзиласи ваҳималари ҳали сўнмаган эди. 1966 йил тонгида ҳам барча ҳовлига чиқиб, уйқули кўзларини пирпиратганича “зилзиланинг қайтиши”ни кутди. Тараққий этаётган фан табиат ҳодисаларини халққа тушунтиришга уринарди. Масалан, Қуёш ва Ой тутилиш сирлари барчага аён эди. Ой тутилса, олдинги даврларда бўлганидек, кечаси билан инсу жинларни ҳайдаб, Ойни қутқариб қолиш учун тоғоралар тақиллатиб чиқилмасди. Қуёш тутилиши олдиндан эълон қилинса, одамлар ваҳимага тушмай, аксинча, ойнак парчаларини тутунда қорайтириб бу мўъжизани кузатишга тайёрланишарди. Фан зилзилани олдиндан билишга қодир эмас. Лекин бу табиат фожиасига доир билимлар мавжуд. Масалан, “силкиниш қайтади”, деган ваҳимага доир тушунчаларни халққа тарқатиш керак. Агар зилзила маркази Эронда бўлса, Тошкентда ер чайқалади. Ана шу чайқалиш оқибатида бинолар вайрон бўлади. Марказда ер ости қудрати қатламга катта куч билан урилганда силкиниш ҳосил бўлади ва бу силкиниш худди денгиз тўлқини сингари тарқайди. Ер ости қуввати аввал секинроқ уради. Демак, дастлабки тўлқин заифроқ бўлади, узоқдаги биноларга айтарли сезилмаслиги ҳам мумкин. Кейинги кучли зарб вайрон этиш қувватига эга бўлади. Шу силкинишни халқ “зилзила қайтди”, деб ўйлайди. Зилзиланинг ер қатламлари остида нечоқлик пастликда содир бўлиши вайрон этиш қувватини белгилайди. Тошкентдаги зилзила халқнинг бахтига унча чуқур эмасди, яна бир бахтига марказ – эпицентр шаҳар остида эди. Шу учун зарб пастдан тиккасига бўлди, ер чайқалмади, шаҳар тутдай тўкилмади.

      26 апрель тонготаридаги зилзиладан кўра тарқалган миш-миш ваҳималик эди. “Қибрайдаги

Скачать книгу