Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 4
Кўчада кутиб турган эдим, бино яқинида “ГАЗ – 21” –“Волга” келиб тўхтаб, ундан башанг кийинган, қош-кўзлари қоп-қора, келишган йигит тушди. Мен кутаётган бўлим мудири шу одам экан. Изидан кириб, низомни узатдим. Сарлавҳасига кўз ташлади-да, ўқишга тоқати бўлмай, ходимига узатди. Назаримда, ходим ўзбекчани мудиридан кўра сал яхшироқ билса керак. Ўқиб чиқиб “Нормально” деди.
– Унда Ўзбекистонникини тезда ёзиб чиқ, кечгача Раъно Ҳабибовнанинг столида бўлиши керак, – деди мудир русчалаб.
Ходим “эплолмайман”, дейишга тили келмай, “улгурмайман”, деди. Шунда Вилор ака менга саволомуз тикилиб турди-да, бўш столни кўрсатди:
– Ўтир, срочно готовь! – деб буюрди.
Бутуниттифоқ низомига қараб, Ўзбекистонникини ёзиб чиқиш қийин эмасди. Чунки талаблар бир хил, фақат айрим атамаларни ўзбекчалаштириш лозим эди, холос. Масалан, “уличные, дворовые (жэк) команды”ни “кўча ва маҳалла командалари”, дейилса бас. “Республика ғолиблари Горький шаҳрида мусобақалашадилар”, деган банд ўрнига “Область ғолиблари Тошкент шаҳрида мусобақалашадилар” деб қўйилса кифоя. Шу тарзда Ўзбекистондаги “Чарм тўп” клубининг низомини ёзиб бердим. Чиройлироқ ёзишга уринган бўлсам-да, хатимга қараб бош чайқаб қўйди-да, “Кетиб қолма, ҳовлига чиқиб чекиб тур”, деб буюрди. Ташқарига чиқишим билан чақиртирди:
– Журналистмисан, машинкада печатат қила оласанми? Биттагина ўзбек машинистка бор, и то касалмиш. А время жмёт, – деди.
Ёза олишимни айтгач, қўшни хонага олиб чиқиб, бўш машинкани кўрсатди. Ишлари битгач, мамнунлик билан раҳмат айтди. Ишга қайтиб боргунимча Суроб акага қўнғироқ қилиб мени мақтабди. Марказқўм мудиридан раҳмат эшитиш газета муҳаррири учун қувонарли ҳол ҳисобланарди. Иккинчи мақтовни таҳририятда эшитдим: “Вилорга унча-бунча одам ёқмайди”, деб таъкидлаб қўйдилар. Бу мақтов туфайли Марказқўмга тез-тез борадиган бўлдим. Кейинроқ билишимча, мудир жаноблари каминанинг мудирини бир иш юзасидан қаттиқ койиган экан. Республика мусобақаси бошланган кунлари турли йиғинларда ҳам Эркин ака негадир сал четроқда ўтирардилар. Вилор ака тез гапирарди, ишни ҳам тез бажарарди. Бирон жиддий масала юзага чиқиб қолса уни ҳам тезлик билан ҳал қиларди. Шу жиҳатдан у билан ишлаш ёқимли эди.
2011 йили Россияда “Чарм тўп” клуби ташкил қилинганлигининг 45 йиллигини нишонлашди. “Чарм тўп”нинг ватани Россия, деб шарафланди. Биздаги футбол мутасаддилар, айниқса болалар спортига масъул жаноблар бу воқеага эътиборсиз қарадилар. Россияликларнинг “Чарм тўп”ни биз ўйлаб топганмиз, дейишларида асос йўқ. Тўғри, Бутуниттифоқ мусобақаси биринчи марта Горький (ҳозир Нижний Новгород деб