Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

тақдиридан хавотирланишда эди. Бунақа пайтда катта одам ўз жонини ўйламайди. Буни ўзим ҳам бошимдан ўтқазганман. Ўзимни зилзиладан қўрқмайдиган “қаҳрамон” қилиб кўрсатиб мақтанган эдим. Бу “қаҳрамонлик” узоқ давом этмаган. Кейин-кейин яқинларимни ўйлаб қўрқадиган бўлдим. Назарбек зилзиласида ҳамма ҳиндча кинофильм кўриб ўтирган эди. Болаларни кўтариб, ҳовлига интилдим. Кейин автомашинага ўтириб шифохонада даволанаётган аяжоним ҳузурларига шошилдим. Боргунимча беморлар қатори аяжонимнинг ҳам қўрқувлари анча босилган экан. Шифохона атрофини бир зумда автомашиналар тўлдирди. Баъзилар беморларини олиб, уйларига кетдилар. Мен ҳам аяжонимни олиб кетмоқчи эдим, “Бўлди, ўтиб кетди, хавотир олма, сен Баҳодир акангникига кир, Саодатнинг юраги ёмон, қўрқиб кетгандир, хабар ол”, дедилар. Она – она-да! Ўзининг жонидан хавотирланмай, фарзанди ва набираларидан ташвишда! Жияним Саодат чиндан ҳам қўрқиб кетиб, катта жавон ичига кириб беркиниб олган экан. Акамга “ҳовлига кетайлик”, десам, унамадилар. Жияним Саодатни олиб қайтдим. Ҳозир ҳам ер аста титрашни бошласа, набираларим томон югураман. Аҳли аёлим эса, қўрқувдан қутулмай туриб, телефонга ёпишади. Иккала қизим оиласи билан тўртинчи қаватда яшайди. Улар билан гаплашгач, сал тинчийди, кейин мендан беркитиб, юрак дорисини ичиб олади. Ажабки, зилзила бошланганда мен унга қарамайман, хоним-афандим эса каминани ўйламайди, шунақаси ҳам бўлар экан-да!

      Орадан икки-уч ҳафта ўтиб-ўтмай, Ғафур Ғулом Татаристондаги адабий анжуманга бориб ўша ерда вафот этдилар. Машъум хабар келгач, бутун Ўзбекистон аҳли мотам тутди, десам янглишмайман. Радио эрталабдан маъюс куйларни берди. Мен дафн маросимини кўролмадим, босмахонада навбатчи эдим. Лекин кўрганларнинг ҳикояларидан маълум бўлдики, шаҳар марказидан то Чиғатой қабристонига қадар кўчалар одамлар билан тўлибди.

      Газетада навбатчилик қилиш анча заҳматли эди. Линотип – ҳарф терувчи машиналар тинмай чиқиллайдиган, машиналар ёнбошида қўрғошин қайнаб турган цехда тонгдан кечгача ўтириш осон эмас. Компьютер замонидаги ёшлар бу қийинчиликларни тасаввур ҳам этолмайдилар. Газета саҳифаланиб, неча тонна куч остида қалин қоғозга босилгач, яъни, матрица – қолип олингач, навбатчиликнинг иккинчи босқичи бошланарди. Қолипга айлана шаклда қўрғошин қуйиб, босув машиналарига ўрнатиш аллақанча вақтни оларди. “Ленин учқуни” ярим миллион нусхадан кўп босиладиган бўлгани учун унга энг охирида навбат тегарди (кейинчалик бу газетанинг тиражи бир миллион нусхадан ошган). Олдин нусхаси камроқ газеталар босиларди. Бунинг сабаби – ишчилар қанча кўп номдаги газеталарни боссалар шунча кўп маош олардилар. Бунда фақат газетанинг нусхаси эмас, номи ҳам муҳим экан. Агар “Ленин учқуни”ни биринчи галда боса бошласа, бу жараён эрталабгача давом этади ва ишчи битта газета босган ҳисобланади. Агар фавқулодда ҳодиса бўлиб қолса, ёки Москвада каттароқ мажлис ўтказилса, катта газеталарнинг иши кечикиб кетади, шунга қараб, бизнинг навбатчилигимиз ҳам тонготарга қадар давом этади. Ярим кечадами

Скачать книгу